Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1746 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f05c3e05-5e9c-4dbc-81ff-2bae1f55000c Claim ID PDF Hash c6b61a75ca6459a8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 704-моддаси ФКнинг 704 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1746-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 25 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев, даъвогар- Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар- “Ish n h z min kl st r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 375 000 сўм асосий қарз, 687 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ish n h z min kl st r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 375 000 сўм асосий қарз, 687 500 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда юборилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 17 январь санасида №20240300647-сонли “Маҳсулот сақланадиган омборни зарарсизлантириш бўйича карантин” хизмат кўрсатиш оферта шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Даъвогар мазкур шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ “Маҳсулот сақланадиган омборни зарарсизлантириш бўйича карантин хизмати” ишларини бажариши, “буюртмачи” жавобгар эса шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ 30 фоиз миқдорда тўловни олдиндан амалга ошириши, қолган 70 фоиз тўловларни шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ кўрсатилган хизматларни далолатнома асосида қабул қилиб олгандан сўнг 5 банк иш куни ичида, тақдим қилинган ҳисобфактурага асосан “ижрочи” даъвогарнинг ҳисоб рақамига тўлиқ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга жами 1 975 000‬ сўм қийматдаги бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар)ларни топширган. Жавобгар бажарилган ишлар учун тўлиқ тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида 1 375 000 сўм пул маблағларини тўлаб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 703-моддаси, биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 704-моддасида, шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт. ФКнинг 705-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги; 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида 1 375 000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 26 июнда 16.04.2025 йил кунги №135-сонли талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура, бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаси мавжудлиги билан ўз исботини топади. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар кўрсатилган хизматларнинг ҳақи вақтида тўлаб берилмаганлиги боис жавобгардан асосий қарз суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 687 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга кўра жавобгар томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб топиб, ушбу пеня қисмини ҳам ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлиги, тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 236, 263, 326, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- “Ish n h z min kl st r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар- Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фойдасига 1 375 000 сўм асосий қарз, 687 500 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.М.Бузурходжаев