← Назад
Решение #2842060 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 63 | — | law | |
| онуннинг | 144 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| шбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| зР ИПК | 68 | — | law | |
| зР ИПК | 74 | — | law | |
| онуннинг | 63 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| зР ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| онуннинг | 64 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4688-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 25 ноябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар
“LIDER AVTO SAM” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси С.Норқуловнинг
жавобгар
“SAMARQAND
AVTOTEXXIZMAT”
МЧЖга
нисбатан
11.09.2023 йилдаги 01/09-23-сонли келишув битимини ҳақиқий эмас деб
топиш ҳамда 137 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни “LIDER AVTO SAM” МЧЖ
тугатиш (суд) бошқарувчиси С.Норқулов иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“LIDER AVTO SAM” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси (бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ (бундан
буён матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан 11.09.2023 йилдаги
01/09-23-сонли келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда
137 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, қарздор “LIDER AVTO SAM” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тугатишга доир иш жараёнида унинг ҳисоб
рақамлари бўйича банк айланмаси ўрганилганда, унинг ҳисобидан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 137 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги, бироқ ушбу пул маблағларига маҳсулот олинганлигини
тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, бугунги кунга қадар
ушбу пул маблағлари жавобгар томонидан қайтарилмаганлигини,
шунингдек 11.09.2023 йилда қарздор ва жавобгар ўртасида қонунчилик
талабларига зид равишда “кредитор қарздорлик муддатини узайтириш
тўғрисида
01/09-23-сонли келишув битими” тузилганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Шу боис, суд жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва жойи бўйича
хабардорлиги тўғрисидаги далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият
ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига
путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,
улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ФК
деб
юритилади)
234-моддасида
мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Даъво аризасидан кўринишича, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “LIDER AVTO
SAM” МЧЖ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Суднинг 10.07.2024 йилдаги ажрими билан тугатиш (суд) бошқарувчиси
этиб С.Норқулов тайинланган.
Шунга асосан, тугатиш (суд) бошқарувчисига қарздор олдидаги
қарзларни ундириш, қарздорни мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва
қайтаришга қаратилган чоралар кўриши белгиланган.
Шунга кўра, тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг
ҳисоб рақамлари бўйича банк айланмалари таҳлил қилинганда, қарздор
ҳисобидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 27 январда 20.12.2020
йилдаги 20/12/2020-сонли шартнома бўйича янги йил совғалари учун
113 000 000 сўм, 2021 йил 31 мартда 30.12.2021 йилдаги 30/03-сонли
шартнома бўйича қоғозлар ва канцелария товарлари учун 20 000 000 сўм,
жами 137 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги қайд этилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу пул маблағлари қарздорга
қайтарилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўланиши бўйича юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунингдек, 11.09.2023 йилда қарздор ва жавобгар ўртасида “кредитор
қарздорлик муддатини узайтириш тўғрисида 01/09-23-сонли келишув
битими” тузилганлиги, ушбу келишув битимида тарафлар 01.09.2023 йил
ҳолатига қолдиқдаги 137 000 000 сўм кредитор қарздорлигини муддатини
узайтиришга келишган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда - Қонун деб юритилади)нинг 63-моддасига
кўра, Қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд
санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим
қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг
аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Шунингдек, Қонуннинг 144-моддаси иккинчи қисми бешинчи
хатбошисида тугатиш бошқарувчиси қарздор томонидан тузилган
битимларни, агар қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса,
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мавжуд қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги ёки
қайтарилмаганлиги ҳамда тарафлар ўртасида тузилган битим қонунчилик
талабларига зид эканлиги сабабли, даъвогар ушбу даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича
барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ
Самарқанд вилоят минтақавий филиалининг 2024 йил 17 январдаги
01-05/129-сонли жавоб хатига илова қилинган қарздорнинг пул
маблағлари ҳаракатидан кўчирмада қарздор ҳисобидан жавобгарнинг
ҳисоб рақамига 2021 йил 27 январда 20.12.2020 йилдаги 20/12/2020-сонли
шартнома бўйича янги йил совғалари учун 113 000 000 сўм, 2021 йил 31
мартда 30.12.2021 йилдаги 30/03-сонли шартнома бўйича қоғозлар ва
канцелария товарлари учун 20 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги ҳақида маълумот мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг
8-бандида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки
тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик
унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса,
ушбу қоида қўлланилмаслиги бўйича судларга тушунтиришлар берилган.
шбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бироқ, даъво аризасидан ҳамда даъвогарнинг тушунтиришларидан
кўринишича, даъвогар томонидан судга фақатгина қарздорнинг ҳисоб
рақамлари бўйича банк айланмалари юзасидан маълумот тақдим этилган
холос, ушбу қарздорликни келиб чиқишини тасдиқловчи тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, маҳсулот берилганлигини тасдиқловчи ҳисобфактуралар ёки маҳсулот қайтарилганлигини тасдиқловчи бирламчи
ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан судга қарздор ҳисобидан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 133 000 000 сўм (113 000 000 сўм
+ 20 000 000 сўм) пул маблағлари ўтказиб берилганлиги қайд этилган банк
айланмасидан
кўчирма
тақдим
этилса-да,
жавобгардан
жами
137 000 000 сўм қарздорлик ундириш сўралган.
Қолаверса, суднинг 2025 йил 18 ноябрдаги ажрими билан жавобгардан
ушбу ҳужжатлар ва уларнинг асли талаб қилинган бўлса-да, даъвогар ва
жавобгар томонидан ушбу ҳужжатлар судга тақдим этилмади, шунингдек суд
муҳокамаси жараёнида ҳам даъвогар томонидан ушбу ҳужжатлар мавжуд
эмаслиги билдирилган ҳамда ўз талабларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботловчи далиллар тақдим этилмаган.
Зеро, ЎзР ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат
доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган.
ЎзР ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай
далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Шу
боис
суд,
даъвогарнинг
жавобгардан
137 000 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида тарафлар томонидан
имзоланган 11.09.2023 йилдаги 01/09-23-сонли келишув битими қонунчилик
талабларига зид равишда тузилганлиги сабабли, ушбу келишув битимини
ҳақиқий эмас деб топиш талаби қўйилган.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
аниқланишича,
Ғаллаорол
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан қарздор соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Бироқ,
“кредитор қарздорлик муддатини узайтириш тўғрисида 01/09-23-сонли
келишув битими” тарафлар ўртасида 2023 йил 11 сентябрда тузилган.
Мазкур келишув битимининг 1.2-бандида 01.09.2023 йил ҳолатига
қолдиқдаги
137 000 000 сўм
кредитор
қарздорлигини
муддатини
узайтириш, 2.1-бандида эса ушбу кредитор қарздорлигини муддатини
01.09.2026 йилга қадар узайтирилиши белгиланган.
Қонуннинг 63-моддасига кўра, Қарздор тузган ҳар қандай битим, шу
жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига
ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий
этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар
бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий
эмас деб топилиши мумкин.
Агар
битимлар
тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
иш
қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан
тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида
ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб
топилади.
шбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан
ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар
тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан
ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя
қилиш орқали тузилган битимлар;
битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш
тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий
равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб
келган бўлса;
шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ
қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам
қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни
текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга)
топшириш тўғрисида битим;
битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг
талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса;
қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий
тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин
тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза
берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан
тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари
таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш
(ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки
кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай
битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга
қайтарилади. Бу ҳолда иштирокчи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ
тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.
ЎзР ФКнинг 116-моддасига кўра, Қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг
иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ, Қарздор томонидан манфаатдор
шахс ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект билан тузилган битим, агар
мазкур битимнинг бажарилиши натижасида қарздорга ва (ёки)
кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки зарар етказилиши мумкин бўлса,
суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган 01/09-23-сонли келишув
битими қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига
қадар тузилган бўлиб, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим ҳисобланади ҳамда ушбу битимнинг бажарилиши
натижасида қарздорга ва (ёки) кредиторларга зарар етказилиши мумкин.
Шунингдек, даъвогар суд муҳокамасида тушунтириш бериб, қарздорни
тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда 01/09-23-сонли келишув
битими мавжуд бўлмаганлиги, ушбу келишув битимининг мавжудлиги
Бахмал
туман
прокуратураси
томонидан
29.10.2024
йилдаги
080002/2024-191ИЕ-сонли жиноят иши юзасидан тайинланган “Ҳужжатли
тафтиш тайинлаш ҳақида”ги қарорида кўрсатилган масалалар юзасидан
ўтказилган ҳужжатли тафтиш натижаси бўйича тузилган далолатномада
қайд этилганлигини, аслида қарздорга тегишли муҳр ва штамплар тугатиш
бошқарувчисига топширилмаганлиги маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 12-бандига кўра,
ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб:
қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот
асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битим ҳисобланади.
Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир
неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни
ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 11.09.2023 йилдаги
01/09-23-сонли келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво талабини асосли деб хисоблайди ҳамда уни қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” ҳақидаги
илованинг 2-қисми “а” ва “б” бандларида Иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Қонуннинг 63, 64, 144-моддалари,
ЎзР ФКнинг 116, 234, 236-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 68, 72, 74, 118, 127,
128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогар “LIDER AVTO SAM” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси
С.Норқуловнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“LIDER AVTO SAM” МЧЖ ва “SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ
ўртасида 2023 йил 11 сентябрда тузилган “кредитор қарздорлик муддатини
узайтириш тўғрисида”ги 01/09-23-сонли келишув битими ҳақиқий эмас деб
топилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали “LIDER AVTO SAM” МЧЖ
ҳисобидан 2 740 000 сўм давлат божи;
“SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ ҳисобидан 4 120 000 сўм давлат
божи Республика бюджетига ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогарнинг
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров