← Назад
Решение #2842062 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9142-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни
ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “P shku ut M k ”
масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили .Болтаев
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар “P shku ut M k ” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 98.846.190 сўм кредит асосий қарзи ва
11.918.255 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит қарзи тўланмаганлигини
билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига
асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
25 мартда 50-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга автомобилларни ювиш
ускуналарини жиҳоз сотиб олиш мақсадида йиллик 18 фоиз устама тўлаш
шарти билан 84 ой муддатга, шундан 24 ойлик имтиёзли давр билан
100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 20 октябрь куни
ҳолатида 11.918.255 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк
ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз
тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари
кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан ушбу
шартномада белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда банк томонидан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш
чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Жавобгар кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, кредит фоизи
тўловларини мунтазам равишда кечиктирганлик ҳолатлари ва 11.918.255 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигига йўл қўйилганлиги иш
ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари ва даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 98.846.190 сўм кредит асосий қарзи
ва 11.918.255 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш ҳақидаги даъво
талаблари асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар даъво
талабларидаги кредит қарзи тўланмаган.
Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини ва республика бюджетига 2.215.288,90 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
2
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “P shku ut M k ” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 98.846.190 сўм
кредит асосий қарзи, 11.918.255 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “P shku ut M k ” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 2.215.288,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3