← Назад
Решение #2842069 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9171-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “H mk rb nk” АТБнинг жавобгар “L l
f bri ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш ва
ундирувни ипотека мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Болтабоев (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари Н.Шодиев иштирокида суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “H mk rb nk” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “L l f bri ” масъулияти
чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.959,64 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, кредит қарзига ҳисобланган
2.589,84 АҚШ доллари пеня, жами 4.549,48 АҚШ долларини ундиришни ва
ундирувни ипотекага қўйилган жавобгарга тегишли Бухоро шаҳар,
Саноатчилар кўчаси 2-уйда жойлашган, умумий ер майдони 4385,0 кв.метр,
курилиш майдони 2288,40 кв.метр, фойдали майдони 2197,80 кв.метрдан
иборат “Тайёр махсулотлар омбори бино иншоотлар” биносига қаратишни,
гаров мулкларини ким ошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини ўзаро
келишувга асосан баҳоланган суммада белгилаб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўланмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони тан олиб,
моддий шароитини инобатга олиб пеняни камайтиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 30
апрелда 261-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига
асосан даъвогар жавобгарга айланма маблағни тўлдириш учун йиллик 7,9 фоиз
устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга ҳамда асосий воситалар сотиб олиш
48 ойга муддатга қайтариш шарти билан жами 161.145 АКШ доллори кредит
ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил
30 апрелдаги ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли Бухоро
шаҳар, Саноатчилар кўчаси 2-уйда жойлашган, умумий ер майдони 4385,0
кв.метр, курилиш майдони 2288,40 кв.метр, фойдали майдони 2197,80
кв.метрдан иборат “Тайёр махсулотлар омбори бино иншоотлар” биноси
гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасидаги гаровга қўйилган мулкнинг баҳоси келишув
далолатномасига кўра 3.746.000.000 сўмга баҳоланган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
161.145 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 7 ноябрь куни
ҳолатида 1.959,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ҳамда тўлов
кечиктирилганлик учун ҳисобланган 2.589,84 АКШ доллори пеня жами
4.549,48 АҚШ долларини қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан
жавобгарга муддати ўтган кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган
огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк
ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини
сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва ипотека шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 7.1.9-банди ва 12.4-банди j-кичик бандига
кўра, қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда, банк
берилган кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ва
ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 7 ноябрь куни ҳолатида
1.959,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ҳамда тўлов
кечиктирилганлик учун ҳисобланган 2.589,84 АКШ доллори пеня жами
4.549,48 АҚШ доллари қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк
маълумотномалари, банк айланма маълумотлари ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлиси
кунига қадар даъво талабидаги кредит қарзи тўланмаган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 1.959,64 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақидаги талаби асосли
хисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 1.959,64 АҚШ доллари
муддати ўтган кредит фоизини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан
бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо
мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш
мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб
ҳисобланади:
1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган
мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни
ташкил қилса;
2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг
кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган
тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига кўра 3.746.000.000 сўмга
баҳоланган Бухоро шаҳар, Саноатчилар кўчаси 2-уйда жойлашган, умумий ер
майдони 4385,0 кв.метр, курилиш майдони 2288,40 кв.метр, фойдали майдони
2197,80 кв.метрдан иборат “Тайёр махсулотлар омбори бино иншоотлар”
бинога қаратиш талаби мажбуриятнинг жавобгар томонидан бузилиши жуда
арзимас бўлганлиги ҳамда гаровга олувчининг талабларининг миқдори
гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мос келмасли, шунингдек
жавобгар томондан мажбуриятнинг копланмаган қисми гаров қийматининг ўн
беш фоизидан камроқни ташкил қилганлиги сабабли асоссиз деб ҳисоблайди.
Шу сабабли даъвогарнинг ундирувни гаров мулкларига қаратиш
ҳақидаги даъво талабини рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 8.4-бандига асосан
кредит қарзи ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган 2.589,84 АҚШ
доллари пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра кредит ва фоиз тўловлари
кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби
асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш
чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб
бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб,
даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 500 АҚШ доллари
миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва
республика бюджетига даъво аризаси судга тақдим этилган кунда валюта
курси бўйича белгиланган ставкада 1.090.812,44 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “L l f bri ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“H mk rb nk” АТБ фойдасига 1.959,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит
фоизи ҳамда тўлов кечиктирилганлик учун ҳисобланган 500 АКШ доллари
пеня жами 2.459,64 АҚШ доллари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “L l f bri ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 1.090.812,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова