← Назад
Решение #2842077 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7626-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зарбдор тумани
2025 йил 25 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зарбдор туман прокурорининг
даъвогар акциядорлик тижорат “ GROB NK” манфаатида жавобгар
“EZGULIK
NZILI” фермер хўжалиги ҳисобидан 40 500 000 сўм кредит қарзи,
7 425 000 сўм кредит фоизини ҳамда суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Зарбдор туман прокурори И.Бойбўсинов, даъвогар вакили – А.Шербоев (2025 йил 28 майдаги
03- ur/13-67-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ф.Бердибеков
(иш юритувчиси) иштирокида, акциядорлик тижорат “ GROB NK”
Зарбдор филиали биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Зарбдор туман прокурорининг акциядорлик тижорат “ GROB NK”
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “EZGULIK
NZILI” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2024 йил 13 майдаги
№08-F/ gr b nk-Р30304/24-сонли кредит шартномасига асосан 40 500 000 сўм
кредит қарзи, 7 425 000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Банк”
“Қарз олувчи”га 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш харажатларини
молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган
тупроқнинг бир балл банитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг
60 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб
берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 215 280 000 сўм миқдорида
кредит ажратиши белгиланган.
Шартноманинг 1.2-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини
мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоиз
тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарзини
вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 40 500 000 сўм
кредит қарзи ҳамда 7 425 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Бугунги суд мажлисида прокурор иштирок этиб, даъвода билдирилган
талабларни инобатга олиб, жавобгар томонидан суд кунига қадар кредит қарзини
қисман тўлаганлигидан келиб чиқиб, 40 498 000 сўм кредит қарзи ва
7 425 000 сўм кредит фоизини ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар тарафдан
бугунги кун ҳолатига тўловларни қисман амалга оширганлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан 40 498 000 сўм кредит қарзи ва 7 425 000 сўм кредит
фоизини ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво
талаби юзасидан эътирози йўқлигини, бугунги кунда кредит қарзини қисман
тўлаганлигини ва қолган кредит қарздорлик суммасини тез кунларда тўлаб
беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган прокурор ва даъвогар ҳамда жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро
этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2024 йил 13 майдаги №08-F/ gr b nk-Р30304/24-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан банк томонидан жавобгарга 2025 йил пахта
хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 215 280 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.6-бандида “Банк, суғурта
ташкилоти билан биргаликда ўтказилган мониторинг натижаларига кўра чигит
(тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги, ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги,
жумладан агротехник тадбирларнинг вақтида ўтказилмаганлиги (кечикиши)
оқибатида кутилган ҳосилни олиш имкони йўқлиги аниқланганлиги тўғрисидаги
тузилган далолатномасига асосан кредитлашни тўхтатиш ва кредитлар ҳамда
унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўриш”
деб белгилаб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар фермер
хўжалигининг ер майдони ўрганилиб, далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундан ташқари, ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмида, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарори (кейинги ўринларда матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг
3-бандида банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Пленум қарорининг 5-бандида
қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда
бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Шунингдек шартноманинг 2.2-бандида кредитдан фойдаланганлик учун
“Қарз олувчи” “Банк”ка йиллик 10 (ўн) фоиз ставкада фоиз тўлайди.
Кредит шартномасида белгиланган муддатларда қопланмаган қисми учун
фоизлар, асосий фоиз ставкасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
асосий ставкасининг 1,7 баровар қўшилган миқдорида ҳисобланиши
белгиланган.
Даъвогар жавобгар билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини
лозим даражада бажариб, 215 280 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини
жавобгарга ажратиб берган.
Ушбу ажратилган кредит маблағлари жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.9-бандида белгилаб
қўйилган ҳолатлар жавобгар томонидан йўл қўйган тақдирда “Банк”
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан
олдин қайтариш (ундириш) чораларини кўриши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан муддати ўтган
кредитнинг асосий ва фоиз қарздорликларига йўл қўйган ҳамда қарздорликни
вақтида тўлаб бермаган, даъвогарнинг кредит қарзини қайтариш ҳақидаги
огоҳлантириш хатлар ва талабномалар жавобгарга юборилган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 40 500 000 сўм кредит қарзи
ҳамда 7 425 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан судга 2025 йил 25 ноябрдаги жавобгарнинг
қарздорлиги бўйича маълумотномасини тақдим қилиб, унга кўра, 40 498 000 сўм
кредит қарзи ва 8 000 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини маълум
қилган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, даъвогар вакили
томонидан судга 2025 йил 25 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган
маълумотномаси, шунингдек, суд мажлисида билдирилган фикрлари ва ишдаги
бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
ва жавобгардан даъвогар фойдасига 40 498 000 сўм кредит қарзи ва
7 425 000 сўм кредит фоизи қарздорлик суммасини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
958 500 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 498 000 сўм
кредит қарзи ҳамда 7 425 000 сўм кредит фоизи қарздорлигини ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика
бюджетига 958 500 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларига амал
қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“EZGULIK
NZILI” фермер хўжалиги ҳисобидан акциядорлик тижорат
“ GROB NK” фойдасига 40 500 000 сўм кредит қарзи, 7 425 000 сўм кредит
фоизи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“EZGULIK
NZILI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 958 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов