Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9144 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый Ibr him Ism il Bukh r Sh
Source ID b7029fc3-2f32-4cb0-82e8-528e4be8d3fb Claim ID PDF Hash fcdada20d1846996... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9133-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “Ibr him Ism il Bukh r Sh ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Яхшиев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ibr him Ism il Bukh r Sh ” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 100.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 11.000.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит фоиз қарз қисман тўланганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 февралда 333/1-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга тиббий хизматлар кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш учун керакли ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш мақсадида йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 72 ой муддатга, шундан 24 ойлик имтиёзли давр билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 октябрь куни ҳолатида 11.000.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабнома хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан ушбу шартномада белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк томонидан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Жавобгар кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, кредит фоизи тўловларини мунтазам равишда кечиктирганлик ҳолатлари ва 11.000.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигига йўл қўйилганлиги иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 100.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 11.000.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш ҳақидаги даъво талаблари асосли ҳисобланади. Бироқ, иш судда кўрилган кунга қадар даъво талабларидаги кредит фоиз қарзи қарзи қисамн қопланган, қолган кредит фоиз қарзи 10.145.000 сўмни ташкил қилади, бу ҳолат даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 100.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 10.145.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 2.220.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ibr him Ism il Bukh r Sh ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 100.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 10.145.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад эжтилсин. Жавобгар “Ibr him Ism il Bukh r Sh ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2.220.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3