← Назад
Решение #2842083 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9159-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилояти бошқармасининг
жавобгар “ mrull ” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибда
қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
жавобгар раҳбари Р.Убайдов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилояти
бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ mrull ” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан регресс тартибда 61.035.510,69 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига
нисбатан эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, иш юзасидан судга
фикрнома тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Бироқ, даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади, иш ҳужжатларида суднинг ажрими даъвогарнинг манзилига
етказилганлиги ҳақида почта хабарномаси мавжуд. Даъвогар шунингдек,
ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилмаган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд шу боис иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси, 5-бандига кўра
2
давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим бир ой муддатдан сўнг қонуний кучга киради.
Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилояти
бошқармасига даъво аризада кўрсатилган талаб билан судга умумий тартибда
такроран мурожаат мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Юлдашев