← Назад
Решение #2842088 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 203-4 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФК | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
4-1501-2503/21154-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
даъвогар АААААААААААжавобгар «ААААААААААА» хусусий корхонасидан
1 453 972,6 сўм асосий қарз, 447 224,71 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ААААААААААА(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«ААААААААААА» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
1 453 972,6 сўм асосий қарз, 447 224,71 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида
01.01.2025 йилда 300325218487-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага
асосан даъвогар жавобгарга Азизтепа МФЙ Азизтепа кўчаси 77А-уй манзилидаги
объектнинг 70 кв.м бинони шартномада белгиланган муддатга ижарага бериш, ўз навбатида
жавобгар ижарага олинган бино учун шартномада белгиланган муддатда ва тартибда
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига кўра, ижарага берилган бино учун 2025 йил 26 сентябрь
ҳолатига ижара тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги оқибатида 1 453 972,6 сўм асосий қарз,
447 224,71 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд бўлган
ишонч қоғозлари, ҳисобвароқ-фактуралар, солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини
топди.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи
қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа
битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар мулк ижара шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, ижарага берилган бино учун 1 453 972,6 сўмлик ижара
тўловлари тўланмаган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, солиштирма
далолатномалар билан ўз тасдиғини топди.
Жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида 2025 йил
26 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 1 453 972,6 сўм миқдорида қарздорлиги
юзага келган. Ушбу асосий қарздорлик судга даъво аризаси топширилгандан сўнг ҳам
тўланмаган, бу даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 25.11.2025 йилдаги 46-1-сонли
маълумотнома билан тасдиқланади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан ижара тўловларини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, асосий қарздорликни қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 447 224,71 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня
ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1, 8.2-бандига кўра, тўловлар ўз вақтида
тўланмаганлик учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида 447 224,71 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
447 224,71 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини ҳисобга олиб,
талаб қилинган пеняни 200 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган
қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим бўлади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 1 453 972,6 сўм ижара тўловлари, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ва 11 000 сўм талабнома юбориш харажатларини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АААААААААААфойдасига жавобгар «ААААААААААА» хусусий
корхонаси хисобидан 1 453 972,6 сўм ижара тўловлари, 200 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта
харажати ва 11 000 сўм талабнома юбориш харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «ААААААААААА» хусусий корхонаси хисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов