Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9128 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Лайло Ғалла замини
Source ID 63bd42d9-29ab-4452-ac3d-9899c0f9682a Claim ID PDF Hash 384280e43b3bf1ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9128-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, аризачи “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар “Лайло Ғалла замини” фермер хўжалигига нисбатан жарима санкцияси қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Жамолов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Лайло Ғалла замини” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади)нинг 60-бандига асосан 4.128.750 сўм жарима санкцияси қўллашни ва ушбу жарима суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан 2025 йил 31 июлдаги 127-сонли буйруқ асосида жавобгарнинг фаолиятида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати текширилган. Текшириш ўтказиш тартиби ва муддатлари бузилмаган. Текширишда жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун 9,4 гектар ер майдонига рухсатсиз режалаштирилмаган шоли экини экиб ва бунинг учун сув истеъмоли бўйича шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан ҳудуддаги “АБМК” каналидан 36.700 м3 миқдордаги оқар сувдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 31 июль куни далолатнома тузилган ва мазкур далолатнома жавобгар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда, хусусан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Жавобгар томонидан 36.700 м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги текшириш далолатномаси, Бухоро туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг маълумоти, хулосаси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, огоҳлантириш хати, жавобгар раҳбарининг тушунтириш хати, аризачи вакилининг тушунтиришлари ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Шунга кўра аризачи томонидан жавобгарга нисбатан Низомнинг 60бандига мувофиқ аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан сув миқдорига нисбатан 36,7 (36.700 м3 :1000) х 112.500 (ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи) 4.128.750 сўм жарима тўғри ҳисобланган ва мазкур жаримани ўн кунлик муддатда ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2025 йил 1 августдаги 982-сонли талабнома юборилган, бироқ жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Демак, ариза талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан аризачи фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, мазкур тоифадаги ишлар юзасидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192, 215-217, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Лайло ғалла замини” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 60-бандига 3 асосан 4.128.750 сўм жарима санкцияси қўлланилсин. Жавобгар “Лайло ғалла замини” фермер хўжалигидан иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати аризачи “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Юлдашев