← Назад
Решение #2842110 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9151-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
А.Абдуллаевнинг
котиблигида,
даъвогар
“B r k Pl us Sh ns Riv j” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“N v i K n-M t llurgi
K mbin ti” акциядорлик жамиятидан асосий қарз,
пеня ва адвокат хизмат ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Содиқов (ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “B r k Pl us Sh ns Riv j” масъулияти чекланган жамияти
(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “N v i K n-M t llurgi K mbin ti” акциядорлик
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 118.525.362 сўм асосий қарз,
45.039.633 сўм пеня ва 3.000.000 сўм адвокат хизмат ҳақини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, жавобгар иш судда кўрилган кунга қадар даъво талабидаги асосий
қарзни тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида электрон
кооперация порталидаги ўткаазилган электрон харидлар натижаларига кўра
2025 йил 3 июль кунидаги K1079825-сонли, K1079827-сонли ва K1079828сонли шартномалар тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан келишилган мих
маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2.6-бандига кўра, буюртмачи (жавобгар) товар (иш ва
хизмат)ни қабул қилиб олгандан сўнг 5 банк кунида Операторнинг ҳисобклиринг палатасидаги шахсий ҳисобварағига шартнома суммасининг 100 фоизи
миқдоридаги пул маблағларини кўчириб берилиши лозимлиги белгиланган.
Шартномаларга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 25 июлдаги 88сонли ҳисобварақ-фактура билан 45.875.500 сўмлик, 2025 йил 25 июлдаги
87-сонли ҳисобварақ-фактура билан 42.419.000 сўмлик ва 2025 йил 25 июлдаги
86-сонли ҳисобварақ-фактура билан 30.230.862 сўмлик мих маҳсулотлари
етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим
даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақини келишилган муддатда ўз вақтида
тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 118.525.362 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг судга қадар мазкур қарздорликни
тўлаб бериш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 118.525.362 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва даъвогар
вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво
талаби асосли ҳисобланади.
Бироқ, иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво
талабидаги қарздорлик суммаси тўлиқ тўланган, бу ҳолат даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ва банк айланмасидан кўчирмаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 118.525.362 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасигга асосан
маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун
ҳисобланган 45.039.633 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартномаларда маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги юзасидан
мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган.
Шунга кўра даъвогар Қонун нормасига асосан товарларни етказиб бериш
муддатлари кечиктирилган давр учун пеня суммасини тўғри ҳисоблаган.
Шу сабабли даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
2
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома
мажбурияти кечиктириб бўлсада бажарилганлиги ва тарафларнинг ўзаро
мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
камайтириб қисман, яъни 5.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки
шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Даъвогар томонидан мазкур иш юзасидан судда ҳуқуқини ҳимоя қилиш
мақсадида адвокат хизмати ҳақи учун юридик ёрдам кўрсатиш шартномасига
асосан 3.000.000 сўм тўлов амалга оширилган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги
тўлов квитанцияси билан тасдиқланади.
ФК 325-мддасининг биринчи қисмига кўра, агар мажбуриятни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка
белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 3.000.000 сўм адвокат хизмат
ҳақт (зарар)ни ундириш талаби жавобгардан шартномага кўра маҳсулот ҳақини
тўлаш мажбурияти кечиктирганлик учун ундирилган 5.000.000 сўмлик пеня
(неустойка) суммаси билан қопланганлиги сабабли мазкур даъво талаби асоссиз
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 3.000.000 сўм адвокат хизмат ҳақи
(зарар)ни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган
3.271.300 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ҳамда республика
бюджетига қўшимча 60.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
3
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “N v i K n-M t llurgi K mbin ti” акциядорлик жамиятидан
даъвогар “B r k Pl us Sh ns Riv j” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
5.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 3.271.300 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “N v i K n-M t llurgi K mbin ti” акциядорлик жамиятидан
республика бюджетига 60.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4