Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7505 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый OQ BULOQ S ABADASI
Source ID 6c1dfcc5-1baf-430c-89e2-262727ee9967 Claim ID PDF Hash 45032788cb1cc071... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7505-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 ноябрь Зомин тумани Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси давлат муассасасининг жавобгар “OQ BULOQ S ABADASI” масъулияти чекланган жамиятидан 1 013 189 сўм миқдорида қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: “OQ BULOQ S ABADASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) томонидан 2022 йил 18 октябрдаги 62500444-сонли аризасига асосан қиймати 506 594 114 сўмлик (ҚМИ) Зомин тумани, “Дуоба” МФЙ, Ўриклисой қишлоғи, 17-уй ҳудудида Дам олиш маскани биноси қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий инспекцияга хабарнома юборилган ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси давлат муассасаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПФ-4586-сонли Қарорининг 8-бандига асосан Давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади; 5 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади; 10 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 80 фоизи — ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади. Шунингдек, ҳудудий инспекцияларнинг шаҳарсозлик соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадининг: 15 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади; 85 фоизи — ҳудудий инспекцияларнинг ихтиёрида қолдирилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сонли қарорининг 5-иловаси 20-бандида, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо, жавобгар томонидан Зомин тумани, “Дуоба” МФЙ, Ўриклисой қишлоғи, 17-уй ҳудудида Дам олиш маскани биноси қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириш ҳамда давлат қурилиш назорат функцияларини бажариш учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 0,2 фоиз миқдорда, яъни 1 013 189 сўм тўлов чиққан бўлиб, ушбу тўлов ҳозирги кунга қадар ҳудудий инспекцияга белгиланган тартибда ўтказилмаган. Натижада, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 013 189 сўм миқдорида қарздорлик ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПФ-4586-сонли Қарорининг 8-бандига асосан Давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймати солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 200-сонли қарорининг 5-иловаси 20-бандида, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт эканлиги кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга Зомин тумани, “Дуоба” МФЙ, Ўриклисой қишлоғи, 17-уй ҳудудида Дам олиш маскани биноси қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш юзасидан белгиланган тартибда давлат қурилиш назорат ишлари олиб борилган бўлиб, бажирилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлари иш ҳужжатларида мавжудлигини, шунингдек, ушбу бажарилган ишлар 2024 йил 8 ноябрдаги тузилган далолатномада ўз аксини топганлигини ва мазкур далолатнома 2024 йил 13 ноябрда жавобгарга почта орқали тасдиқлаш учун юборилганлигини маълум қилган. Бироқ, жавобгар томонидан юқорида кўрсатилган солиштирма далолатнома тасдиқланмаганлигини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари қиймати 506 594 114 сўмнинг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймати солиғисиз) 1 013 189 сўм миқдорида тўловларни амалга оширмаган. Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан 2024 йил 12 ноябрда 04/2330-сонли ҳамда 2025 йил 13 августда 04/2279-сонли талабномалар жавобгарга юборилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномалари оқибатсиз қолдирилган ва қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жавобгарга юборилган талабномалар ва далолатнома ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб кўрсатилган. Юқорида баён қилинганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 013 189 миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192, 2034, 2035-моддаларига амал қилиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “OQ BULOQ S ABADASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси давлат муассасасининг фойдасига 1 013 189 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. удья Х.Н.Мадатов