Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14531 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Дирекция ва ижарага олувчи Ответчик / Подсудимый T murb k T jm h l f zi
Source ID 30440eb2-c446-4440-9f09-f5902904fb8f Claim ID PDF Hash e430ef18dbaf18e8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14531-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясининг, жавобгар «T murb k T jm h l f zi» масъулияти чекланган жамиятидан 1 766 220 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясининг, жавобгар «T murb k T jm h l f zi» масъулияти чекланган жамиятидан 1 766 220 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 8 240 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2025 йил 25 январь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, ижарага берувчи даъвогар Дирекция ва ижарага олувчи жавобгар «T murb k T jm h l f zi» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 3 январь куни 396/25-сонли Ер участкасини ёки бино-иншоотни ижара шартномаси тузилган. Даъвогар мол-мулкни далолатнома асосида топширган. Жавобгар эса молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни тўлаб турмаган. Натижада 1 766 220 сўм қарздорлик юзага келган. Шартнома бўйича тўлов ўз вақтида тўланмагани, почта алоқа хизмати орқали юборилган талабномага жавобгар жавоб бермагани ва қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талаб бажарилмагани учун даъвогар судга даъво аризасини киритган. Жавобгарнинг 2025 йил 5 август ҳолатига 1 766 220 сўм қарздорлиги мавжуд, судга қадар мазкур қарз қопланмаган. ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки 2 фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Жавобгар ижара олинган объект учун тўловни ўз вақтида даъвогарга ўтказиб бермаган. ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Аниқланишича, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар «F r Y z `l t» МЧЖдан даъвогар “Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция” ДМга 1 766 220 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.А.Акбаров