← Назад
Решение #2842124 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4529-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 25
ноябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, аризачи «NATURAL
JUICE» МЧЖнинг қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакиллари С.Урдабаев, С.Севрюгина (ишончнома асосида), муваққат
бошқарувчи С.Норқулов иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«NATURAL JUICE» МЧЖ (бундан кейин матнда – аризачи деб юритилади)
ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖ
(бундан кейин матнда - қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ажримига билан ариза иш юритувга
қабул қилиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда
қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва суднинг 2025 йил
16 октябрдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи этиб, 2-тоифали суд
бошқарувчи С.Норқулов тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича қарздор ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 30.04.2024 йилдаги 4-1001-2229/7575-сонли
ҳал қилув қарорига асосан қарздордан аризачи фойдасига 4 502 416 055,94
сўм асосий қарз, 675 363 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари
ундириш белгиланганлигини, ушбу суд қарори юзасидан 22.01.2025 йилда ижро
ҳужжати берилганлигини, бироқ МИБ Баҳмал туман бўлимининг 10.07.2025
йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” қонунининг 40-моддаси
биринчи қисми 3-бандига кўра ижро иши юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати
ундирувчига қайтарилганлигини, 2025 йил 24 сентябрь холатига қарздорнинг
аризачи олдидаги қарздорлиги 5 177 803 056,94 сўмни ташкил этишини
билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи С.Норқулов
кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилганлиги ҳамда кредиторлар
йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш ишларини
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
қарздорнинг юридик манзилига юборилган, бироқ, почта хабарномасида суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажримни қарздор кўрсатилган юридик
манзилда яшамаслиги сабабли топширишнинг имкони бўлмаганлиги қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис, суд, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ерига юборилганлиги
сабабли, суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ЎзР ИПКнинг 127, 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда муваққат
бошқарувчининг кузатув тартиб-таомили бўйича ҳисоботи билан танишиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖ
(СТИР:304951372) 2017 йил 19 июнда давлат хизматлари марказидан юридик
шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, юридик манзили Жиззах
вилояти, Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчаси, Янги ҳаёт қишлоғи этиб
белгиланган.
Шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
30 апрелдаги 4-1001-2229/7575-сонли ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«NATURAL JUICE» МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖ ҳисобидан
даъвогар «NATURAL JUICE» МЧЖ фойдасига 4 502 416 055,94 сўм асосий қарз,
675 363 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
Суд ҳужжати қонуний кучга киргач, 2025 йил 22 январда ижро варақаси
берилган. Бироқ МИБ Баҳмал туман бўлимининг 2025 йил 10 июлдаги қарорига
асосан ижро варақаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” қонунининг 40моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра ижро иши юритиш тамомланиб, ижро
ҳужжати ундирувчига қайтарилган. 2025 йил 24 сентябрь холатига
қарздорнинг аризачи олдидаги қарздорлиги 5 177 803 056,94 сўмни ташкил
этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, Тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Муваққат бошқарувчи С.Норқуловнинг ҳисоботида қайд этилишича,
қарздорнинг 2025 йил 24 ноябрь ҳолатидаги қарздорлиги жами
8 577 396 866 сўмни ташкил этиб, шундан аризачидан 5 177 803 057 сўм, “Ипак
йўли” АИТБдан 3 333 529 337 сўм, Давлат божхона қўмитасининг Жиззах
вилоят бошқармасидан 50 817 512 сўм қарздорлиги мавжуд. Шунингдек, 2025
йил
24 ноябрдаги кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб таомилини бошлаш ҳақидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, Суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қонуннинг 52-моддасида, Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш
ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан, Қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, қарздор ўзининг кредиторлар олдидаги
мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга қодир эмас.
Қонуннинг 142-моддасига мувофиқ, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзодлари рўйхатида 3-тоифали
суд бошқарувчиси сифатида Ю.Пармонов кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва уни
тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб,
аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра
тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ю.Пармоновни тайинлашни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган
вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади.
Қонуннинг 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.
Ваколатли давлат органи:
тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради;
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ
назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик
мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган
тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан
мурожаат этади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг
соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш
амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш
ҳуқуқига эга;
молиявий ҳолати бўйича мониторинг юритилаётган корхоналарнинг
молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз
вақтида тақдим этилмаганлиги учун ушбу корхоналарнинг раҳбарларига ёки
бошқа мансабдор шахсларига жарималар солади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Юқоридагиларга кўра, Қонуннинг 5, 7, 52, 92, 140, 142-моддаларига
асосланиб, ЎзР ИПКнинг 25, 27, 118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи «NATURAL JUICE» МЧЖнинг қарздор «BAXMAL JUICE MASTER»
МЧЖни
тўловга
қобилиятсиз
деб
топиш
тўғрисидаги
аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖ умумий тартиб-таомилларига
кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати
билан унга нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун учинчи тоифали
суд бошқарувчиси Ю.Пармонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш Қонуннинг 53 - 54 ва
143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш;
- Қонуннинг 144-моддаси талабларидан келиб чиқиб, қарздорнинг
бошқарув органларидан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва
штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликларини
тугатиш бошқарувчисига топширилиши таъминланишини талаб қилиш, мазкур
мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув
органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантириш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 224-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳисоботни 15 кунлик муддат ичида кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш;
- Қонуннинг 144-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига
амал қилган ҳолда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва судга ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан
бошлаб ҳар ойнинг якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан
далилларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботни тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги
якуний ҳисоботни 2026 йил 27 апрель кунига қадар тақдим этиш
мажбурияти юклатилсин.
Қарздор зиммасига қарздорнинг бошқарув органлари тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган
тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида
огоҳлантирилсин.
Қарздор «BAXMAL JUICE MASTER» МЧЖдан:
- тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали аризачи «NATURAL JUICE» МЧЖ
фойдасига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров