Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9187 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9fd4d695-518d-4875-8e09-12785b5541c2 Claim ID PDF Hash c238fc0e270fabf3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *нинг раислигида, судья ёрдамчиси *нинг котиблигида, даъвогар “***” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили * (ишончнома асосида), жавобгар вакили * (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан * сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик умуман тўланмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд мажлисида ҳуқуқшунос ходими иштирокини таъминлаш мақсадида суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўради. Суд илтимосномани муҳокама қилиб, суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш учун етарли асослар ва зарурат мавжуд эмаслиги сабабли илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь ойида улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳақида *-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун ундирув қаратилмаган қолдиқ * сўм қарздорликни ўз вақтида тўламасдан келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 88-бандига кўра, электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берган электр энергияси учун * сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига * сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига * сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 2 Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 169-170, 176-180 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Жавобгар вакилининг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига * сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига * сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***