← Назад
Решение #2842167 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 783 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2501/11609-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Т.Маматожиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Мамадалиев
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят
суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Умаров ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари
Ж.К. (паспорт асосида), жавобгар вакиллари У.Ш. ва У.С. (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ХХХХ”
акциядорлик тижорат банки ҳисобидан 143 339 632 сўм тўланган пул
маблағларини қайтариб ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
апелляция
инстанциясининг
2025 йил 20 августдаги қароридан норози бўлиб, жавобгар “ХХХХ” акциядорлик
тижорат банки томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ҳамда унга
илова қилинган ҳужжатларни вилоят суди биносида ўтказилаётган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ҳамда “ХХХХ” акциядорлик тижорат
банки (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2023
йил 28 апрелдаги “On tim ” хизмати кўрсатиш ҳақидаги шартнома бўйича банк
томонидан аслида кўрсатилмаган хизматлар учун акцептсиз тартибда ундириб
олинган 143 339 632 сўм пул маблағларини қайтариб ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, суд харажатлари
даъвогар зиммасида қолдирилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қарори билан палатанинг даъвогар
манфаатида киритган апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи
инстанция судининг 2025 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва
янги қарор билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг мазкур қароридан норози бўлиб,
жавобгар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида тарафлар ўртасида 2023 йил
28 апрелда “Оммавий оферта” шартномаси тузилганлиги, унга асосан даъвогарга
олган кредити бўйича алоҳида ҳақ тўлаш эвазига “On tim ” хизмати
кўрсатилиши белгиланганлиги, даъвогар томонидан “Оммавий оферта”
шартномаси имзоланиб, муҳр билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга “Int rn t b nking”, “S S-b nking” дастурлари орқали “On tim ”
хизмати бўйича етказилиши лозим бўлган маълумотлар етказиб берилганлиги,
жавобгар томонидан барча мижозлар учун юбориладиган умумий
маълумотларни юбориш вақти ва шакли мижоз билан келишилмаслиги ва у банк
томонидан ўзи мақбул топган вақтларда юборилиши мумкинлиги, хизматлар
агар электрон алоқа режими бунга тўсқинлик қилмаса, доимий (24 соат
мобайнида) амалга оширилиши мумкинлиги, шартноманинг 3.11-бандида банк
ушбу шартномада қайд қилинган маълумотларни ўзига маълум бўлган тақдирда
ва ўзида мавжуд бўлганда тақдим этиши мумкинлиги белгиланганлиги, икки йил
давомида мазкур шартнома шартлари бажарилиши бўйича жавобгарга нисбатан
ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлиги, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан бир
ойда бир марта “On tim ” хизмати учун тўлов ундириб олинган бўлса-да,
даъвогар пул маблағлари нотўғри ундирилганлиги ҳақида икки иш куни
мобайнида жавобгарга ёзма мурожаат қилмаганлиги, бу ўз-ўзидан ушбу тўлов
даъвогар томонидан тасдиқланганлигини англатиши, ушбу шартнома
белгиланган тартибда бекор қилинмаганлиги ёки ҳақиқий эмас деб
топилмаганлиги ва бошқа важларни келтириб, апелляция инстанцияси судининг
2025 йил 20 августдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
2025 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили У.Шарафиддинов тафтиш тартибидаги
шикоятини қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларини такрорлаб, судлов
ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириб, апелляция
инстанцияси судининг 2025 йил 20 августдаги қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг 2025 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорини кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари Ж.Камолхонов тафтиш тартибидаги
шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар қўшимча бажарилган хизматлар
бўйича бирорта ҳисобварақ фактура тақдим қилмаганлиги, шартнома бўйича
бажарилмаган мажбуриятлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун даъвогар
ҳисобидан кредит қолдиғининг 0,25 фоиз миқдорида тўловларни ҳисоблаб,
асоссиз равишда 143 339 632 сўм пул маблағларини ечиб олганлигини билдириб,
судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни ҳамда
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 20 августдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палатадан суд мажлисига вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (фойдаланувчи) билан
жавобгар (банк) ўртасида 2023 йил 28 апрель куни юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар учун “Оммавий оферта” шартномаси тузилган бўлиб,
унга асосан банк фойдаланувчига олган кредитлари бўйича алоҳида ҳақ эвазига
“On tim ” хизматини кўрсатиш, фойланувчи эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, “On tim ” банк хизматлари пакетидан
фойдаланиш учун тўлов миқдори фойдаланувчининг кредит қолдиғининг
0,5 фоиз миқдорида амалга оширилади ва тўловлар бир ойда бир марта кредит
ундириш тартибида банк томонидан унинг ҳисобварағидан (талаб қилиб
олингунча ва мижозга тегишли бошқа ҳисобварақлардан) акцептсиз тартибда
ундириб олинади.
Шартноманинг 8.2.-бандига кўра, фойланувчи мазкур офертани акцепт
қилиши билан шартноманинг барча шартларига розилигини тасдиқлайди ва
уларни бажариш мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан даъвогарга шартномага асосан хизматлар
кўрсатилган деб ҳисобланиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан акцептсиз тарзда
жами 143 339 632 сўм пул маблағлари ечиб олинган.
Даъвогар эса бундан норози бўлиб, ушбу суммани жавобгардан ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 783-моддасига кўра, банк ҳисобварақдан пул маблағларини
мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз
ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан,
шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк
билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига риоя қилмасдан,
иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, тақдим қилинган далилларга ҳуқуқий баҳо
бермасдан, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш тўғрисида барвақт хулосага
келган.
Гарчанд, жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятида тарафлар ўртасида
2023 йил 28 апрелда “Оммавий оферта” шартномаси тузилганлиги, унга асосан
даъвогарга олган кредити бўйича алоҳида ҳақ тўлаш эвазига “On tim ” хизмати
кўрсатилиши белгиланганлиги, даъвогар томонидан “Оммавий оферта”
шартномаси имзоланиб, муҳр билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга “Int rn t b nking”, “S S-b nking” дастурлари орқали “On tim ”
хизмати бўйича етказилиши лозим бўлган маълумотлар етказиб берилганлиги,
жавобгар томонидан барча мижозлар учун юбориладиган умумий
маълумотларни юбориш вақти ва шакли мижоз билан келишилмаслиги ва у банк
томонидан ўзи мақбул топган вақтларда юборилиши мумкинлиги, хизматлар
агар электрон алоқа режими бунга тўсқинлик қилмаса, доимий (24 соат
мобайнида) амалга оширилиши мумкинлиги, шартноманинг 3.11-бандида банк
ушбу шартномада қайд қилинган маълумотларни ўзига маълум бўлган тақдирда
ва ўзида мавжуд бўлганда тақдим этиши мумкинлиги белгиланганлиги, икки йил
давомида мазкур шартнома шартлари бажарилиши бўйича жавобгарга нисбатан
ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлиги, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан бир
ойда бир марта “On tim ” хизмати учун тўлов ундириб олинган бўлса-да,
даъвогар пул маблағлари нотўғри ундирилганлиги ҳақида икки иш куни
мобайнида жавобгарга ёзма мурожаат қилмаганлиги, бу ўз-ўзидан ушбу тўлов
даъвогар томонидан тасдиқланганлигини англатиши, ушбу шартнома
белгиланган тартибда бекор қилинмаганлиги ёки ҳақиқий эмас деб
топилмаганлиги ҳақида важлар келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати
қуйидагиларга кўра унинг бу важлари билан келишмайди.
Жумладан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
7-моддасига кўра, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига кўра,
реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан
етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд
миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу
Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақфактурани тақдим этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 2 июлда 3030-сон
билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарорига илова “Банк
хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда
тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги
Низомнинг 2-бандида, истеъмолчилар банк ва банк хизматларини эркин танлаш
ҳуқуқига эгалиги, банк томонидан бир хизматнинг истеъмолчига қўшимча
хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши таъқиқланиши белгиланган.
Мазкур Низомнинг 6-бандида, истеъмолчиларга банк хизматлари
тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим
этилиши ва таништирилиши шартлиги; 8-бандида, истеъмолчиларга банк
томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши
лозимлиги; 33-бандида эса, банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш
амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, жавобгарнинг юқори турувчи органи томонидан тасдиқланган
“Банк хизматлари таърифи” ўрганилганда, банк филиалларига айнан мижозлар
ҳисобидан “On tim ” хизмати бўйича ҳақ ундириш белгиланмаганлиги
аниқланди.
Мазкур ҳолатлар “ z n udit rf t” МЧЖ аудитори томонидан судга
тақдим қилинган ҳисоботида ҳам ўз аксини топган.
Жавобгар томонидан судлов ҳайъатига даъвогарга “On tim ” хизмати
амалда кўрсатилганлигини тасдиқловчи мақбул далиллар тақдим қилинмади.
Бундай далиллар иш ҳужжатларида ҳам мавжуд эмас.
Бинобарин, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан даъвогарга айнан “On
tim ” хизмат тури бўйича хизматлар кўрсатилмаганлиги, кўрсатилмаган
хизматлар учун даъвогарнинг рухсатисиз унинг ҳисоб рақамидан пул
маблағлари ечиб олинганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг
2025 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли қарор қабул қилган, шу
сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси
судининг 2025 йил 20 августдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар
томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда тўланган 1 433 396,32 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар
томонидан ортиқча тўланган 717 603,68 сўм давлат божини унинг аризасига
асосан қайтаришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” акциядорлик тижорат банкининг тафтиш тартибидаги шикояти
қаноатлантирилмасин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ХХХХ” акциядорлик тижорат банки томонидан тафтиш тартибида шикоят
беришда тўланган 1 433 396,32 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
“ХХХХ” акциядорлик тижорат банки томонидан ортиқча тўланган
717 603,68 сўм давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
М.Умаров
М.Умматова