Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2303-2502/1256 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение аноним Ответчик / Подсудимый
Source ID 1bc8c67b-471c-4b17-af63-35205ccf2777 Claim ID PDF Hash c6d85638e8286758... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1256-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 25 ноябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратов шу куни даъвогар “C***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор К*** Ж*** Т*** ўғлидан 6 427 528 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “C***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ К*** Ж*** Т*** ўғли (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 427 528 сўм қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига биноан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ҳеч қандай ёзма фикр тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб ва уларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари уяли алоқа хизмати кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 апрель куни уяли радиотелефон алоқа хизматини кўрсатиш тўғрисида NUK129-202404 22454383-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 7 577 528 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Кўрсатилган хизматлар ишдаги ариза, шартнома, қарздорликнинг ҳисоб-китоби ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Жавобгар томонидан 1 150 000 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, қолган 6 427 528 сўмлик тўловлар бугунги кунга қадар амалга оширилмаган. Бу билан жавобгар томонидан оммавий оферта шартномасининг 5-бандида назарда тутилган ҳисоб-китоб қилиш тартиблари бузилган. Кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 14 апрель куни 04-02/6906/1445425801-сонли талабнома йўлланган. Лекин жавобгар томонидан талабнома ижро қилинмасдан, оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор К*** Ж*** Т*** ўғлидан даъвогар “C***” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 6 427 528 сўм қарзи, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов