← Назад
Решение #2842189 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 306 симв.
Оригинал (узб.)
4-2301-2504/2246-сонли иқтисодий иш
Нукус шаҳри
судья С.Ниязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 25 ноябрь
Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Ниязовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси П.Шыныбековнинг котиблигида, ***нинг даъвогар *** АЖ
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ***дан даъвогар фойдасига
регресс тартибида 121 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*** (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар *** АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
*** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан даъвогар фойдасига
регресс тартибида 121 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 ноябрь кунги ажрими билан АТБ "***" ва "***"
АЖ даъво предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс тариқасида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Палата,
даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида уларнинг вакили иштирок этмади. Палата
ўз даъво аризасида ишни Палата ва даъвогар вакилининг иштирокисиз
кўришни сўраган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан Палата, даъвогар,
жавобгар, учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 318-моддаси 4-бандида кредиторнинг мажбурият
бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар
бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига
суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтиши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТБ "***" ва якка тартибдаги
тадбиркор *** ўртасида 2022 йил 13 январь куни 1-сонли кредит шартномаси
тузилиб, шартнома бўйича жавобгарга 60 ойга (шундан имтиёзли даври 24
ой) 2027 йил 12 январь кунига қадар, йиллик 20 фоиз тўлаш шарти билан
220 000 000 сўм миқдорида, умумий овқатланиш марказини ташкил этиш
мақсадида иморат сотиб олиш учун кредит ажратилган.
2
Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида АТБ "***", якка
тартибдаги тадбиркор *** ва "***" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси
филиали ўртасида 2022 йилнинг 19 январь куни 05-00/0831176674-сонли
суғурта шартномаси тузилган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 02 август кунги ҳал
қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг даъвогар АТБ "***" манфаатида жавобгарлар
якка тартибдаги тадбиркор ***, «REGION S ROY NUKUS» МЧЖ ва "***"
АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалидан 189 444 445 сўм кредит
бўйича асосий қарз, 30 555 555 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 14 910 000
сўм фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулки
ва суғурта полисига ва кафилга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ва кафилдан даъвогар фойдасига 177 222 223
сўм кредит бўйича асосий қарзи, 42 777 777 сўм муддати ўтган асосий қарзи,
22 580 159 сўм фоиз қарздорлигини солидар ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли бўлган Тахиатош тумани, Мустақиллик кўчаси 30-уй, 2
нотурар хонасига қаратиш, даъвонинг "***" АЖнинг Қорақалпоғистон
Республикаси филилига нисбатан берилган қисмини рад қилиш белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 сентябрь кунги
қарори билан ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, ҳал қилув қарорининг
даъвонинг "***" АЖдан кредит қарздорлиги ва фоизини солидар ундиришни
рад қилиш қисми бекор қилинган, даъвонинг ушбу қисми бўйича янги қарор
қабул қилинган, қўшимча жавобгар "***" АЖдан АТБ "***" фойдасига 121
000 000 сўм солидар тартибда ундириш ва ҳал қилув қарорининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдириш белгиланган.
ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига асосан, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Даъвогар билан "***" АЖ ўрталарида 2021 йил 27 июлда тузилган LRD-083/1-21/0127-сонли қайта суғурталаш тўғрисидаги бош суғурта
шартномасига асосан даъвогар "***" АЖнинг суд қарори асосида тўлаши
лозим бўлган 121 000 000 сўм суғурта пулини АТБ "***"га тўлаб берган.
Ушбу тўланган сумма доирасида даъвогарда суброгация тартибида
жавобгардан зарарни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган. Жавобгар
томонидан эса ушбу пуллар даъвогарга тўлаб берилмаган.
Бу ҳолатда даъвогарнинг талаби асосли ҳисобланади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
қилинганларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига регресс тартибида
3
121 000 000 сўм етказилган зарарни, 41 200 сўм тўланган почта харажатини,
республика бюджетига 2 420 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
***нинг даъвогар *** АЖ манфаатида жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор ***дан даъвогар фойдасига регресс тартибда 121 000 000 сўм
етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ***дан даъвогар *** АЖ
фойдасига регресс тартибида 121 000 000 сўм етказилган зарар, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ***дан республика бюджетига
2 420 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан норози томон бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суднинг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор қонунда белгиланган тартибда протест келтиришга ҳақли.
Судья
С.Ниязов