Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2501/10436 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 594559e7-d0bb-4b6b-83e0-f2c62c690e15 Claim ID PDF Hash e91556058afe35af... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, прокурор ****** қатнашувида, тарафлар иштирокисиз, ***** кенгаши даъвогар ***** манфаатида, жавобгар ***** ўртасида 2024 йил 20 сентябр кунидаги ***** ижара шартномасига илова қилинган қўшимча тўлов графигини миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-иловасига асосан ҳисобланган миқдорини 30 йилга қайта ҳисоблаб тақдим қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги 2024 йил 20 сентябр кунидаги ***** ижара шартномасига илова қилинган қўшимча тўлов графигини миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-иловасига асосан ҳисобланган миқдорини 30 йилга қайта ҳисоблаб тақдим қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Олдинки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб 3-бандига асосан, тарафлар ўртасидаги 2024 йил 20 сентябр кунидаги ***** ижара шартномасига илова қилинган қўшимча тўлов графигини миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-иловасига асосан ҳисобланган миқдорини 30 йилга қайта ҳисоблаб тақдим қилиш мажбуриятини юклашни сўради. Олдинки суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдирмасдан, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор шартнома тарафлар ўртасида ихтиёрий тузилганлигини, даъвонинг асоси сифатида келтирилган Низомда танлов асосида берилган ер участкаларини ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши назарда тутилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги ер участкаси ижарага бериш шартномаси аукцион натижалари бўйича тузилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар вакиллари қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, 09.09.2024 йилдаги № 1206502-сонли аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённомага асосан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 20.09.2024 йилда 1000105/123-24--сонли ер участкасини ижарага бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12-бандида, даъвогар “ижарага олувчи” ер участкасининг ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда 3-иловага мувофиқ туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага 3-иловада ер участкасининг аукцион савдоларида сотилган нархи 368 909 271,42 сўм, шартнома тузилгунга қадар амалга оширилган тўлов 114 848 785,70 сўм ва қолган тўланиши керак бўлган 254 060 485,72 сўм муддатли тўлов график асосида тўланиши белгиланган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-боб 3-бандига асосланганини кўрсатган ҳолда даъвогарга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги 20.09.2024 йилдаги ***** ер ижара шартномасининг 3иловасидаги муддатли тўлов графигини ижара даври 30 йил муддатга тенг тақсимлаб, ишлаб чиқиб, тақдим қилишни сўраган. Даъвогарнинг сўрови жавобгар томонидан кўриб чиқилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-иловасига асосан муддатли тўлов графигига қолган тўланиши керак бўлган 313 572 880,71 сўм пуллар 2024 йил октябрдан 2027 йил сентябр ойига қадар автоматик равишда тўлов графиги тузилганлиги, Туман хокимлигига ушбу тўлов графикини 30 йилга узайтириш ваколати йуқлиги маълум қилиниб, 23.06.2025 йилда 1-322-сонли жавоб хати юборилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 1-модда ига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. ФКнинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. ФКнинг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Қайд қилинган Қонун ва Қарорнинг мазмуни шундан иборатки, шартнома тарафлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолатларда, тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Шунингдек, даъвонинг асоси сифатида келтирилган Низомнинг 3-бандида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши назарда тутилган. Низомнинг 6-бандига кўра, ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади. Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги шартномани тузишга асос 09.09.2024 йилдаги № 1206502-сонли электрон аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома эканлиги баробарида мазкур баённомада муддатли тўлов асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли фармони кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 184-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар ***** зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****.