← Назад
Решение #2842214 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6350-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
Р.Ким ва вакили И.Елизарова (ордер асосида) иштирокида, даъвогар «G DS
ND TR D GL B L” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«J
N
RIV J”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
130 000 097 сўм асосий қарз, 13 910 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича кўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«G DS ND TR D GL B L” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «J
N RIV J” масъулияти чекланган
жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 130 000 097 сўм
асосий қарз, 13 910 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда — ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида
2025 йил 12 майда тузилган 177-сонли шартномадан келиб чиққан.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган
маҳсулотни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
товарни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
ҳисоб-фактураларга асосан маҳсулотлар етказиб берилган ва маҳсулотлар
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Шундай бўлсада, жавобгар олинган мажбурият лозим даражада
бажарилмаганлиги
натижасида
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
130 000 097 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 130 000 097 сўм асосий қарз ва 13 910 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан етказилган маҳсулотни қабул қилиб
олганлиги ишга тақдим қилинган 2025 йил 22 майдаги 10-сонли
ҳисоб-фактурадан ўз тасдиғини топди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони асосий қарзни ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага
асосан даъвогар жавобгардан 13 910 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида жавобгарлик
белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади ва тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 333-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118,
128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «J
N RIV J” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«G DS
ND TR D
GL B L” масъулияти чекланган жамиятига
130 000 097 сўм асосий қарз, 13 910 000 сўм пеня, 1 439 101 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «J
N RIV J” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судига 103 000 сўм ВКА харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов