Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6966 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0b2d5d40-d6dd-4bc7-9120-6e61227681cd Claim ID PDF Hash cac616787f43570c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 69-моддаси ИПКнинг 69 law
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
бандида ФКнинг 149-моддаси бандида ФК 149 law
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6966-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУ В ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 25 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 70.000.000 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тугатиш бошқарувчиси А.Рузиев, жавобгар вакили Ж.Темиров (раҳбар, паспорт асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда матнда даъвогар дейилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “******” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар дейилади) ҳисобидан 70.000.000 сўм дебитор қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси қарздор ташкилотнинг молиявий фаолиятини тахлил қилганда 70.000.000 сўм дебитор қарздорлик аниқланганлигини, бироқ ушбу қарздорлик бартараф этилганлигини тасдиқловчи далиллар бухгалтерия ҳужжатларида мавжуд бўлмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритганлигини, жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъво аризасини киритишга мажбур бўлганлигини, кейинчалик аниқланишича жавобгар ва даъвогар ўртасида 2022 йил 31 августдаги 3-сонли техника хизматини кўрсатиш шартномасига асосан 70.000.000 сўмлик техника хизматларини кўрсатиб берганлигини, кўрсатилган хизматларни тасдиқлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2022 йил 30 сентябрдаги 3/3-сонли ҳисобварақ фактура расмийлаштирилиб тасдиқланганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогар томонидан 2022 йил 31 августда ўтказилган 70.000.000 сўм пул маблағи учун техника хизмати бажарилгани, кўрсатилган хизматларни тасдиқлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2022 йил 30 сентябрдаги 3/3-сонли ҳисобварақ фактура расмийлаштирилгани, низо мавжуд эмаслигини, ушбу ҳолатда даъво муддати ҳам ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг даъво муддатини 1 қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни ва даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 мартдаги 4-1904-2504/1599-сонли иши иқтисодий (банкротлик) бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асоан “******” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчи этиб А.Рузиев тайинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини, дебиторлик қарздорликларини ундириш, учинчи шахслардаги молмулкларини қидириб топиш чораларини кўриш мажбуриятлари ҳам юклатилган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар натижасида, 2022 йил 31 августда 2022 йилдаги шартномага асосан бажарилган иш учун 70.000.000 сўм пул маблағи даъвогар томонидан жавобгарнинг хисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, лекин амалда ишлар бажариб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бухгалтерия ҳужжатларида мавжуд эмаслиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги 2025 йил 7 октябрда юборган АР-25/11-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган. Шу боисдан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар 2022 йил 30 сентябрдаги 3/3-сонли ҳисобварақ фактурага кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 69-моддасига асосан далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. 2 Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сон Қарорининг 3-бандида ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Судлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган талабнома бериш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига эътибор бериши лозим. Талабнома бериш муддати бу низони судгача ҳал қилиш тартиби ҳисобланади. 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак. 11.2-бандида тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ушбу ҳолатда, даъво аризасида ва суд муҳокамасида аниқланишича тарафлар ўртасидаги шартнома 2022 йилда тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича пул маблағи 2022 йил 31 августда ўтказиб берилганлиги, шартнома нусхаси тарафларда мавжуд эмаслиги, унинг шартларига аниқлик киритишнинг имконияти мавжуд эмаслиги, тугатиш бошқарувчиси томонидан даъво муддатини тиклашга асос бўлган ҳолатлар баён этилмаганлиги сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки аризасини асосли деб ҳисоблайди. Шу сабабли, суд даъво муддати ўтганлиги сабабли жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни ва даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим деб топади. 3 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150, 153-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 70.000.000 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1.400.000 сўм давлат божи ундирилсин. Тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач давлат божи қисмига ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья ****** 4