Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20471 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4310a44f-1085-427b-b7e9-de85ac61db5d Claim ID PDF Hash 0d426f7e8748628c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20471-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият вакили Д.Иминов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштироок этмаган ҳолда, даъвогар “ААААААААААА” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ААААААААААА» фермер хўжалигидан 13 379 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ААААААААААА” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААААААА» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 13 379 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарнинг Қува тумани электр таъминоти корхонаси билан «ААААААААААА» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 05 январь кунги 380240сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 2 ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Жавобгарнинг 2025 йил 01 октябрь ҳолатига 13 379 200 сўм (жами 22 168 174 сўм) қарздорлиги электрон тўловлар бўйича талаблар реестри, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар вакилининг судга тақдим қилинган маълумотномасида жавобгар томонидан суд кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 13 379 200 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 13 379 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «ААААААААААА» фермер хўжалигидан 13 379 200 сўм асосий қарз ва 41 200 почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «ААААААААААА» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов