← Назад
Решение #2842235 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8893-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар Академик “Махмуд Мирзаев” номидаги
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти
Бухоро илмий тажриба станциясидан 111.979.990,40 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили З.Самадов
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Т.Ибрагимов, вакили Э.Қурбонов
(ишончнома асосида), учинчи шахс фуқаро Қ.Шохимардонов, Бухоро шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Академик
“Махмуд Мирзаев” номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмийтадқиқот институти Бухоро илмий тажриба станцияси (матнда жавобгар деб
юритилади)дан давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузилганлик учун
ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган 111.979.990,40 сўм
тўлов ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 октябрдаги ва 17 ноябрдаги ажримларига асосан
ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида фуқаро Шохимардонов Қурбон Шарипович, Бухоро вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, жавобгар фуқаро Шохимардонов Қурбон билан ижара шартномаси
тузмасдан, ўзининг балансидаги бинонинг 372 кв.метр бўлган майдондан
автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга берилганлиги
ҳолати аниқланганлигини ва жавобгар мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка
мувофиқ икки карра ижара тўлови ҳисобланганлигини тушунтириб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
жавобгар ҳақиқатдан ҳам фуқаро Шохимардонов Қурбон билан оғзаки
келишувга кўра 2025 йилнинг бошида ўзининг балансидаги гараж биносининг
372 кв.метр бўлган қисмини бўш турмаслик учун автомобилларга техник
хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга берилганлиги, бироқ бу ҳақда даъвогарга
объектни ижарага беришда амалий ёрдам бериш ҳақида йил бошида ёзма
равишда хатлар билан мурожаат қилинганлигини, ушбу фуқаро ижарага
2
олинган бинони ўз ҳисобидан таъмирлаганлигини ва қисқа муддатда
фойдаланганлигини ва бунинг учун нақд пул маблағи кирим қилинганлигини,
жавобгар даъвогар талаб қилган пул маблағларини тўлаш имкониятига эга
эмаслигини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўрашди.
Учинчи шахс Шохимардонов Қурбон суд мажлисида ҳақиқатда 2025
йилнинг бошида жавобгарга тегишли гараж бино-иншоотнинг 372 кв.метр
бўлган қисмини автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун фойдаланиш
учун ижарага олганлигини, дастлаб бинони ўз ҳисобидан харажат қилиб
таъмирлаганлигини ва қисқа муддатда фойдаланганлигини, бироқ ҳозирги
кунда мазкур бино-иншоотдан фойдаланмаётганлигини, текшириш кунида
даъвогар ходимига гараж биносини калити унда бўлганлиги сабабли очиб
берганлигини тушунтириб, суддан иш юзасидан қонуний ёрдам беришни
сўради.
Учинчи шахслар Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси,
Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлиси вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакиллари
иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида судга фикр берди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг ходими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
“Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан 2025 йил 10 сентябрь куни жавобгар
балансида бўлган давлат мулки объектлари хатловдан ўтказилганда, жавобгар
ўзининг балансидаги Бухоро шаҳар, А.Набиев кўчаси 15-уй манзилида
жойлашган бино-иншоотнинг жами 372 кв.метр майдонидан иборат қисмини
фуқаро Шохимардонов Қурбонга қонунчиликда белгиланган тартибда ижара
шартномаси тузмасдан фойдаланишга берганлиги ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 10 сентябрь куни далолатнома тузилиб,
даъвогар ва жавобгарнинг масъул ходими томонидан имзоланган. Шунга кўра
даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 2025 йил 1 январь кунидан
10 сентябрь кунига қадар муддатда давлат мулкини ижарага бериш тартиби
бузилганлик учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида жами
111.979.990,40 сўм тўлов ҳисобланган. Даъвогарнинг мазкур тўловни тўлаш
ҳақида жавобгарга юборган 2025 йил 10 сентябрдаги 2171/01-03-сонли
талабнома хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли мазкур низо вужудга
келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига
кўра, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара
шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш,
шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб
кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган
санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда
сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади:
давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган
санага қадар;
ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси
муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара
шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси
муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар;
давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда,
шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат
аниқланган санага қадар.
Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара
тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади.
Бинобарин, ўрганиш кунида жавобгар ўзининг балансида бўлган биноиншоотнинг жами 372 кв.метр майдондан иборат қисми бўлган давлат мулкини
ижара шартномаси тузмасдан учинчи шахс фуқаро Шохимардонов Қурбон
Шариповичга автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга
берганлик ҳолатлари иш ҳужжатларидаги далолатнома, талабнома ва ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Шу сабабли даъвогар қайд этилган Низом талабларига асосан
жавобгарга нисбатан 2025 йил 1 январь кунидан 2025 йил 10 сентябрь кунига
қадар муддатда давлат мулки объектини тегишли муддатда уч томонлама
ижара шартномаси тузмасдан ижара берилганлиги ҳолати юзасидан жами
372 кв.метр учун тегишли 55.989.995,20 сўм ижара тўловининг икки баравари
миқдорида 111.979.990,40 сўм ижара тўлови суммаси тўғри ҳисобланган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур тўловни тўлаш мажбурияти асоссиз
бажарилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Бироқ, жавобгарнинг суд мажлисида келтирган важлари
даъвони рад қилиш учун асос бўла олмайди. Ваҳоланки, қайд этилган Низомга
4
кўра жавобгар балансидаги давлат мулкини учинчи шахсга ижара шартнома
тузмасдан ноқонуний фойдаланишга берганлиги ишдаги далиллар билан
тасдқиланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузилганлик учун
ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган 111.979.990,40 сўм
тўловни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги боис жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва
республика бюджетига 2.239.599,80 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Академик “Махмуд Мирзаев” номидаги боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий тажриба
станциясидан даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига давлат мулкини
ижарага бериш тартиби бузилганлик учун ижара тўловининг икки баравари
миқдорида ҳисобланган 111.979.990,40 сўм тўлов ва олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Академик “Махмуд Мирзаев” номидаги боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий тажриба
станциясидан республика бюджетига 2.239.599,80 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев