Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/6799 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья KARABOYEV JO‘RABEK MUROTOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf8ec565-02e4-4f32-ad3c-eaa05f405fac Claim ID PDF Hash e0f4a268af5d2cf3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил **** Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, ****нинг даъвогар “****” АЖ манфаатида жавобгар “****” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан, даъвогар вакили **** (0301.2025 йилдаги 11-0/31-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (25.11.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб аталади) даъвогар “****” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб аталади)дан **** сўм асосий қарз ва **** сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз ўтказилишини сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари шартнома иловасида келишилган муддатларда амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилганлигини, бироқ жавобгар ўзига юклатилган мажбуриятларини бажармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, лизинг шартномаси тузилганлигини, шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилганлигини, хўжаликни хозирги кундаги молиявий ахволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўловларни ўз вақтида тўлай олмаганликларини, пахта теримини тугатганлигларини, тушган пулларидан тўловларни тўлашларини, пеня миқдорини камайтириб беришни сўраб тушунтириш берди. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК 1 деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 4 ноябрь кунги 21/02-4-469UF-сонли лизинг шартномаси (бундан кейинги матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга бир дона “ RION-630” русумли хайдов трактор, 2021 4 ноябрь кунги 21/02-4-54-сонли лизинг шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга бир дона “D IN TOR-130” русумли ғалла ўриш комбайн техникаси етказиб берилган. Жавобгар ушбу техникани қабул қилиб олиш билан бир вақтда шарномага муофиқ келгуси тўловларни ўз муддатида тўлаб бориш мажбуриятини ҳам олган. Шунингдек, жавобгар лизинг техникаларидан фойдаланиб келган бўлсада, лизинг шартномасининнг 4.3, 8.3бандлари ва 2-илова талаблари бажарилмасдан олинган теҳника учун ўз вақтида лизинг тўловлари амалга оширилмаган. Шартноманинг 4.3-бандига асосан лизинг тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланди ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилади. Жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги натижасида 2025 йил 30 октябрь ҳолатига жами **** сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 13 октябрда 12-03-09/40-сонли талабнома юборилган, унга кўра лизинг тўловлари бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаш, акс ҳолда лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш тўғрисида судга мурожаат қилишлиги билдирилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган ва даъвогар судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти 2 қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд хужжатлар ва ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг **** сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан **** сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига асосан лизинг олувчи ўз зиммаларига олган мажбуриятни бажармаган тақдирда тўланиши лозим бўлган қарз суммасидан ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 8-бандида, лизинг шартномаси ва (ёки) лизинг объектини олди-сотди шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган лизинг субъекти айбдор шахсдан қонунда ёки шартномада белгиланган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеня ундириш талабини **** сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига ****сўм давлат божи, даъвогар фойдасига ****сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси, ФКнинг 234, 236, 262, 333, 326, 587, 590-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176–179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “****” АЖ фойдасига **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня, ****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига ****сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи, судья Ж.Карабоев 4