Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9157 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг Ответчик / Подсудимый Саёҳат Содиқов
Source ID 1caab1ea-fc8a-42f0-812c-ed6f817b0ee6 Claim ID PDF Hash b1174ccd353b8f42... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9157-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Саёҳат Содиқов” фермер хўжалигидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов (ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Саёҳат Содиқов” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан 187.144.017 сўм асосий қарз ва 72.085.644 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасида қайд этилган асосларни такрорлаб, судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам қарздорлик тўланмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва палата суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170моддаларини қўллаб, суд ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 майда 22/03-04-74-сонли лизинг шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар фермер хўжалигига 1 дона “D min t r-130” русумли комбайн қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, жавобгар эса лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, лизинг объектини белгиланган тартибда жавобгар фермер хўжалигига топширган, бироқ ушбу жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан лизинг тўловлари жадвалида белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгар фермер хўжалигининг даъвогар олдида 2 2025 йил 21 октябрь ҳолатида лизинг тўловларидан 187.144.017 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 03.07.2025 йилдаги 13-01-16-сонли талабнома хати жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан қарздорликни банк ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда ундириш ҳақидаги тўлов талабномаси ижроси таъминланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Жавобгар фермер хўжалигининг даъвогар олдидаги 187.144.017 сўм лизинг тўловларидан қарздорлиги иш ҳужжатларидаги лизинг шартномаси, лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, лизинг тўлови қарздорлиги ҳисоб-китоби маълумотномаси ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланган. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 187.144.017 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар шунингдек, даъво аризасида шартномага асосан жавобгардан 72.085.644 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи (жавобгар) тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган (умумий) тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Пеня суммаси лизинг тўловлари кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 3 ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, даъвогар томонидан ўз вақтида қарздорликни ундириш чораси кўрилмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 12.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 5.184.593,22 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128-129, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Саёҳат Содиқов” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 187.144.017 сўм асосий қарз, 12.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4 Жавобгар “Саёҳат Содиқов” фермер хўжалигидан республика бюджетига 5.184.593,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев