← Назад
Решение #2842268 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 704 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7178-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 24 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
“ ULK SAR OYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“SHAHRISABZ VINO-AROQ” акциядорлик жамиятидан 6 854 723,96 сўм
асосий қарз, 3 427 361 сўм пеня олдиндан тўланган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили
Ж.Жавлиев (12.08.2025 йилдаги 93-сонли ишончнома асосида) (даъвогар
иштирокисиз)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “ ULK SAR OYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “SHAHRISABZ VINO-AROQ”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 6 854 723,96 сўм асосий қарз, 3 427 361 сўм пеня ва олдиндан
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорлик қисман
тўланганлиги сабабли даъвонинг қолган 2 852 951,96 сўм қисмини
қаноатлантиришни, пеня қисмини камайтириб беришни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз
кўрсатмасида тарафлар ўртасида шартномага мувофиқ, жавобгарга хизматлар
кўрсатганини, бироқ жавобгар ушбу хизматлар учун қисман тўловни амалга
оширганлигини баён қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб
беришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд иш бўйича ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
2
қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган
ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида
20.11.2012 йилда 127/КУ-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартномага
асосан “Брокерлик уйи” шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган хизматларни
кўрсатиши, “Мизож” хизматларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли хизматлар кўрсатилган
бўлсада, жавобгар томонидан 6 854 723,96 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақи
тўлаб берилмаган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда 2021 йил 30 сентябрдаги
411-сонли, 2021 йил 30 июндаги 289-сонли, 2021 йил 31 мартдаги 93-сонли,
2021 йил 30 декабрдаги 560-сонли, 2024 йил 31 декабрдаги 467-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурада қайд этилган 6 854 723,96 сўм жавобгар
томонидан тасдиқланган.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган
талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
– ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
3
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 704-моддасига кўра шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса,
ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи
кўрсатиши шарт.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси тақдим этганидан сўнг
4 001 772 сўм тўлаб берилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдидаги бугунги
кундаги қарздорлиги 2 852 951,96 сўм қолганлиги сабабли суд даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 3 427 361 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам
асосли бўлсада, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб
4
қолмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган 3 427 361 сўм
неустойка миқдорини 959 661 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 68 моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги
белгиланган. (Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.)
Даъвогар томонидан ушбу ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда яъни кичик
тадбиркорлик субъекти эканлиги асоси билан белгиланган ставканинг 50
фоизи (206 000 сўм) миқдорида олдиндан давлат божи тўлаб чиқилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 852 951,96
сўм асосий қарз, 959 661 сўм пеня, олдиндан тўланган 206 000 сўм давлат
5
божи, 41 200 сўм почта харажати ундириш, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 703,
704-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 74, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акциядорлик жамияти
ҳисобидан даъвогар “ ULK SAR OYA BROKERLIK UYI” акциядорлик
жамияти фойдасига 2 852 723,96 сўм асосий қарз, 959 661 сўм пеня, олдиндан
тўланган 206 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов