← Назад
Решение #2842273 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | 1 | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| онуннинг | 291 | — | law |
Текст решения
6 910 символов
4-1901-2504/8809-сонли иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг
котиблигида, даъвогар вакили - О.Севаров (ишончнома асосида), жавобгар
вакили – Ж.Кучимов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар –
“Surx n G l gi
L b r t ri si” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар – “ si St r Bin k r” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8809-сонли
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Surx n G l gi
L b r t ri si” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ si St r Bin k r”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан жами 10000000 сўм асосий қарздорлик, 5000000 сўм пеня ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
келишувга эришилганлигини маълум қилиб, медиатив келишувни қабул
қилиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга медиатив
келишув тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувини
қабул қилиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида профессионал медиатор
М.Хамраев иштирокида 2025 йил 25 ноябрда тузилган медиатив келишувга
кўра жавобгар даъво талабидаги сўралган жами 10000000 сўм асосий
қарздорликни 30 кунлик муддат ичида тўлиқ тўлаб бериши, даъвогар эса
даъво талабларининг 5000000 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечиши,
олдиндан тўланган давлат божи ва почта ҳаражатларини даъвогар ўз
зиммасига қолдиришга келишишганлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони медиатив келишув тузиб
ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг
15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида
кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Медиаторнинг давлат органида ишлашлигини, тарафлар вакили
эканлигини, судланганлик ҳолати мавжудлигини, низонинг натижасидан
манфаатдор эканлигини, муомала лаёқатини йўқотганлигини тасдиқловчи
далиллар аниқланмади.
ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 291-моддасига асосан медиатив
келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув
унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тарафлар томонидан
ихтиёрий равишда ижро этилади. Медиатив келишув ихтиёрий равишда
бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиатив келишувни мажбурий ижрога
қаратишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув
шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва
манфаатларини паймол қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив
келишувни қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
медиатив келишув тузилганлиги сабабли давлат божини даъвогарга
қайтаришни лозим топади.
Суд, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, уни қабул қилишни,
даъвони кўрмасдан қолдиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги Қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар вакилининг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар даъво талабидаги сўралган 10000000 сўм асосий
қарздорликни келишув имзоланган кундан бошлаб 30 кунлик муддатда
даъвогарга тўлиқ тўлаб беришга келишишганлиги ҳақидаги тарафлар
ўртасида 2025 йил 25 ноябрда тузилган медиатив келишув қабул қилинсин.
“Surx n G l gi L b r t ri si” масъулияти чекланган жамиятининг
киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогарга мазкур низоли ҳолат бўйича судга умумий тартибда
такроран даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин.
Даъвогар томонидан тўланган 412000 сўм давлат божи унинг аризасига
асосан қайтариб берилсин.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга
бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилади.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов