Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2904 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID de9fc4ee-acb7-4256-8904-ebd3877b4f7b Claim ID PDF Hash 019f40990f6c1043... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал Кодексинингнинг 170-моддаси тисодий процессуал Кодексининг 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФК 736 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4***********-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 25 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья *****************нинг раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар-ЧЕКИ “*****************” АТБнинг жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор ***************** ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 4 534 511 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 5 107 550 сўм ҳамда 1 032 436 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили – О.Хамидуллаев (2025 йил 3 ноябрдаги 826/11-05-83-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ЧЕКИ “*****************” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор ***************** (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 4 534 511 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 5 107 550 сўм ҳамда 1 032 436 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар томонидан тўлиқ тўловлар амалга оширилганлиги натижасида муддати ўтган кредит танидан ҳамда муддати ўтган кредит фоизидан қарздорликлари қолмаганлигини маълум қилиб, маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, Иқтисодий процессуал Кодексинингнинг 170-моддасига мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд, даъвогар банк вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб аталади)нинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, ЧЕКИ “*****************” АТБ билан банк мижози жавобгар ўртасида 2025 йил 17 апрелда 578-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра, Банк томонидан жавобгарга “айланма маблағларини тўлдириш” мақсадида 75 000 000 сўм миқдорида 36 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2028 йил 17 апрелга қадар кредит маблағлари ажратилган. Ушбу шартномага асосан жавобгар олинган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага мувофиқ кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий-қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя этиши, кредит шартномасини ажралмас қисми ҳисобланган “Кредитни қайтариш графиги”га асосан тўлаб бориш мажбуриятни олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган ва банк олдида 2025 йил 3 ноябрь холатига муддати ўтган кредит танидан 4 534 511 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 5 107 550 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар жавобгарга кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоизни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби билан ҳам тўлиқ ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд даъвогар томонидан қарзни тўлиқ қайтариш ва ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб баҳолайди. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Бироқ, даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлиги, жавобгарнинг 2025 йил 25 ноябрь ҳолатига қарздорлиги мавжуд эмаслиги, даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан ўз исботини топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128170, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: ЧЕКИ “*****************” АТБнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ***************** ҳисобидан: - ЧЕКИ “*****************” АТБ фойдасига 41 200 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки қонуний кучга киргач кассация тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, *****************