← Назад
Решение #2842279 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 951 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***********-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья *****************
раислигида, судья ёрдамчиси А.И.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар- “*****************” АТБ
манфаатида жавобгар- “*****************” акциядорлик жамиятидан
14 000 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили- ******** (2025 йил 25 август 0320/488-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили- **********
(5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда - Палата деб
юритилади)
даъвогар- “*****************” АТБ (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “*****************” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 14 000 000 сўм суғурта товонини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Палата вакили иштирок этмади, бироқ даъво аризасида
ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, суддан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатувлар бериб, даъво ариза бўйича ўз
эътирозларини билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини маълум
қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд тараф вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар суғурта шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир
тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа
тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган
мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари
билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида
тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Булоқбоши филиали ва
фуқаро Хасанова Зарифа Алимовна ўртасида 2019 йил 30 ноябрда 1467-сонли
кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади)
тузилган бўлиб, унга кўра банк томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури
доирасида фуқаро Хасанова Зарифа Алимовнага 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз
ставка асосида 22 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит маблағлари қайтарилиши таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 2 декабрь куни 02/83/1/01932-сонли кредит қайтмаслиги
хатаридан суғурталаш Бош шартномаси (бундан буён матнда Бош шартнома деб
юритилади) тузилган.
Кредит таъминоти сифатида юқорида қайд этилган суғурта шартномасига
асосан “*****************” акциядорлик жамияти томонидан кредитни
қайтмаслик хатари суғурта қилиниб, 2021 йил 7 декабрда 02/83/1/01932-сонли
суғурта полиси берилган.
Фуқаро Хасанова Зарифа Алимовна томонидан кредит маблағлари график
асосида ўз вақтида қайтарилмаганлиги ва кредит шартномасининг шартлари
бузилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича
Хўжаобод туманлараро судига аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
жами 7 865 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2023 йил
19 июндаги 2-1706-2303/4099-сонли суд буйруғи билан даъвогарнинг ариза
талаблари қаноатлантирилган ва мазкур суд буйруғи мажбурий равишда
ундириш учун Мажбурий ижро бюросининг Булоқбоши туман бўлимига
юборилган.
Бироқ, шу кунга қадарли ушбу кредит қарздорлигини ундиришнинг имкони
бўлмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб,
суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида маълум қилинган ва суғурта товонини
тўлаб беришни сўраган.
Аммо, жавобгар томонидан мазкур мурожаатлар ижобий ҳал этилмаган.
Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 14 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасига кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда,
қонунчиликда ёки суғурта (қайта суғурта) шартномасида назарда тутилган
муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни ва суғурта товони (суғурта тўлови)
тўловларини амалга ошириши шарт.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб қарздор
томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати
(охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги яъни
кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги
натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси
ҳисобланади.
Шунингдек, қарздорнинг (кредит олувчи) кредит шартномасида
белгиланган муддат ёки кредит қарзини муддатидан олдин ундириш белгиланган
муддат кредит қарзи тўланмаганлиги кутиш даври якуни бўйича суғурта
ходисаси юзага келишини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Суғурта соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар
томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 12-бандига мувофиқ, ФКнинг 951-моддасида
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий
суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор
қилиш мажбурияти белгиланган.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига
фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш
мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу
хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча
зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 11-бандига кўра, мулкий суғурта
шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва
унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб
бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади.
Мазкур Пленум қарорининг 11.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб
чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда
бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш
муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган
шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган
даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб
қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда
етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади.
Мазкур қарорнинг 13-банди мазмунига кўра суғурта шартномаси кучга
кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчида
шартномада ва суғурталаш қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва
муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келади.
Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, суғурта
ҳодисаси юз берганлиги мақбул далиллар билан, шартноманинг 5.1-бандидаги
келишув шартлари билан тасдиқланганлиги ва даъвогарнинг зарар кўрганлиги,
даъвогар жавобгарга суғурта ҳодисаси бўйича ўз вақтида мурожаат қилганлиги
сабабли суд, суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга суғурта полиси тақдим этилиб,
даъвогар томонидан сўралган 14 000 000 сўм суғурта товони суммаси суғурта
полисида кўрсатилган миқдордан кўп эмас.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 14 000 000 сўм суғурта
товонини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Қонуннинг 14-моддаси, ФКнинг 8, 234,
236, 915-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар- “*****************”
АТБ манфаатида киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “*****************” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
-Даъвогар “*****************” АТБ фойдасига 14 000 000 сўм суғурта
товони ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
*****************