Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8108 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6125b51c-ff14-45d8-9f1e-a67d5e5b6306 Claim ID PDF Hash 263b78988fb17cda... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 13 120 символов
4-1902-2502/8108-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 25 ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, даъвогар вакили **** (17.02.2025 йилдаги 11/22-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорликтижорат Халқ банки манфаатида жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ва 2 740 088 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ва 2 740 088 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили **** ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки **** шаҳар Универсал БХМ билан жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 18.12.2024 йил тузилган №99сонли “Кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси”га асосан “Денов тумани, Қўзичоқли МФЙ ҳудудида жойлашган Ёшлар саноат зонасидан бино иншоат сотиб олиш” учун 120 (бир юз йигирма) ой муддатга, 36 (ўттиз олти) ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкаси +4 фоиз (фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолдирилади) устама тўлаш шарти билан жами 877 482 100 (саккиз юз етмиш етти миллион тўрт юз саксон икки минг бир юз) сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси бўйича даъвогар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилиб, кредит маблағлари жавобгар ҳисобига ажратилган. Жавобгар томонидан эса кредит шартномасининг бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича шартномавий мажбуриятлари бажарилмасдан, банк олдида кредитнинг фоиз қарзидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигига йўл қўйилган. Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Банк томонидан жавобгарга 13.09.2025 йилда 16/149-сонли талабнома берилган бўлсада, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарзини ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Натижада тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 25.11.2025 йилдаги 16/429-сонли маълумотномага кўра, 2025 йил 25 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 85 845 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги мавжудлиги баён этилган. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд жавобгар кредит шартномасига асосан кредит тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келаётганлиги, жавобгарнинг банк олдидаги 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини ва бу қарздорликни суд кунига қадар ихтиёрий равишда тўланмаганлигини, шартнома шартларини қўпол равишда бузганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисоблайди ва жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 2 740 088 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4.-бандида, фоизлар тўлови бўйича муддати ўтган қарздорликлар юзага келган ҳолларда, Қарз олувчи Бакка тўловларнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 740 088 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 740 088 сўм миқдорда пеня суммасини ундиришни лозим топади. Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўзи томонидан мазкур қарздорлик суммасининг тўлаб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятидан кредитнинг фоиз қарзидан 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ҳамда 2 740 088 сўм пеняни ундиришни, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятидан банк фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 544 201,76 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,263,327,333,732,735,736,744-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки фойдасига 74 470 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ҳамда 2 740 088 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 544 201,76 сўм давлат божи, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****