← Назад
Решение #2842296 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий Процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий Процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1748-сонли иш
ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
*****************раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Жалақудуқ тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар - “*****************” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар - “*****************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 266 659 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Я.Абдурашидова (2025
йил 24 ноябрдаги 10114-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
М.Ашуров(2025 йил 25 ноябрдаги 82-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари
залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жалақудуқ тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “*****************” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 266 659 000 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида– жавобгар томонидан
пахта хом-ашёсидан бўлган қарздорликни тўламай келганлиги сабабли судга
даъво ариза киритганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида, жавобгар ўз кўрсатмасида - даъвогарнинг даъво
талабларига эътироз билдириб, жавобгарга нисбатан 2025 йил 18 июлда
тўловга қобилиятсизликка оид иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий
этилганлиги сабабли, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб
чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра,
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги
2025 йил 12 февралда тузилган 37176-сонли шартномага кўра, жавобгарнинг
даъвогар олдида 266 659 000 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрь кунидаги ажрими билан иқтисодий иши
юритувига қабул қилинган.
Аниқланишича, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
18 июлдаги 4-1706-2501/402-сонли ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили
жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси
Давлатов Шокиржон Шаробидинович тайинланган ва суд бошқарувчиси
томонидан кузатув ишлари амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 11-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи
қисмларига кўра, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан
кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг
даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК
154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш
юритишга қабул қилиш рад этилади.
Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул
қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция
судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш
юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
Баён этилганларга кўра суд, жавобгарга нисбатан суд томонидан тўловга
қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий
этилганлиги боис иқтисодий иш, жавобгар ва қўшимча жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини
янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди, деб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни,
мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни ва олдиндан тўлаб чиқилган почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жалақудуқ тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар - “*****************” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар - “*****************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 266 659 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “*****************” фермер хўжалиги томонидан олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар- “*****************” фермер хўжалигига нисбатан ўз
талабларини қондириш мақсадида суд бошқарувчисига мурожаат этиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят
қилиниши (протест келириши) мумкин.
Раислик этувчи,
Н.М.Ахматбеков