← Назад
Решение #2842310 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7618-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 25 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
акциядорлик тижорат “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS
B NK” манфаатида
жавобгар “ZU R D-TO IR” оилавий корхонасидан 6 666 668 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарздорлиги, 4 256 935 сўм кредитга ҳисобланган
муддати ўтган фоизи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили – Х.Ахмедов (2025 йил 3 июлдаги 09-09/3096-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Палата ҳамда жавобгар вакиллари
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Акциядорлик
тижорат
“BIZNESNI
RIVOJL NTIRIS
B NK”
(собиқ
акциядорлик
тижорат
“QIS LOQ
QURILIS
B NK”)
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “ZU R D-TO IR”
оилавий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2024 йил 28 мартда 12-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу
шартномага
кўра,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
“Ғишт ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун” 60 (олтмиш) ой муддатга,
12 (ўн икки) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти асосида, фоиз ставкаси ўзгармаган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарорига асосан “Кичик бизнесни
узлуксиз
қўллаб-қувватлаш
комплекси
Дастури”
доирасида
Жиззах вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти
чекланган жамиятида амалий курсини тугатиб, сертификат олганлигидан келиб
чиқиб, лойиҳаси асосида 80 000 000 (саксон миллион) сўм миқдорда кредит
маблағи ажратилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича
“Кредитор” “Қарз олувчи”га келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш,
“Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган
тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида
тўланмаганлиги учун 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 6 666 668 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарздорлиги, 4 256 935 сўм кредитга ҳисобланган
муддати ўтган фоизи қарздорлиги вужудга келган.
Натижада, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб
юритилади) Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 666 668 сўм кредитнинг муддати
ўтган асосий қарздорлиги, 4 256 935 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган
фоизи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
шунингдек ишни Палата ўзининг вакили иштирокисиз мазмунан кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгар билан
даъвогар банк ўртасида 2024 йил 28 мартда 12-сонли кредит шартномаси
тузилганлигини, ушбу шартномага мувофиқ жавобгар кредитнинг асосий қарзи
ва фоизини мунтазам тўлаш тартибини бузиб келганлиги учун 2025 йил
1 октябрь ҳолатига 6 666 668 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий
қарздорлиги ҳамда 4 256 935 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи
қарздорлиги вужудга келганлигини, суд кунига қадар қисман тўловларни
амалга оширганлигини инобатга олиб, 2 759 043 сўм кредитнинг муддати ўтган
асосий қарздорлик суммасини қаноатлантириб беришни сўради.
Иш ҳужжатларида жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
“Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, мазкур ажрим нусхаси
жавобгар томонидан қабул қилинган бўлсада, аммо иштирок этмаётганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжатларга ва далилларга
тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 28 мартда 12-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, ушбу
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга “Ғишт ишлаб чиқариш
ускунасини сотиб олиш учун” 60 (олтмиш) ой муддатга, 12 (ўн икки) ойлик
имтиёзли давр билан, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
асосида, фоиз ставкаси ўзгармаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни
молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-306-сонли Қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш
комплекси Дастури” доирасида Жиззах вилоятининг “Кичик бизнесга
кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятида амалий курсини
тугатиб, сертификат олганлигидан келиб чиқиб, лойиҳаси асосида
80 000 000 (саксон миллион) сўм миқдорда кредит маблағи ажратилганлигини,
шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Кредитор”
“Қарз олувчи”га келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш,
“Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган
тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
4.2-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан 4.2.1-банди “кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва
миқдорда тўлиқ қайтариши”, 4.2.2-бандида “Кредитдан фойдаланиш даврида
кредитлашнинг қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва мақсадли
фойдаланиш” тамойилларига риоя қилиш белгилаган бўлсада, аммо жавобгар
томонидан ушбу бандлар қўпол равишда бузиб келаётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси биринчи қисмида,
фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди
деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмида, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сонли
қарорини 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда —
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш
(ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома
тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни
қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан
бошлаб вужудга келиши белгиланган.
Шунингдек, юқоридаги Пленум қарорининг 10-бандида, ФКнинг
736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз
қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб
берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги юзасидан тушунтириш берилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартлари бўйича
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, 80 000 000 сўм миқдоридаги
кредит маблағларини жавобгарга тегишли тартибда ўтказиб берган.
Ушбу ўтказиб берилган кредит маблағлари жавобгар томонидан тегишли
тартибда қабул қилиб олинган.
Жавобгар шартнома шартлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан кредитнинг
асосий қарздорлиги ҳамда фоиз қарздорлиги келиб чиқишига йўл қўйган ҳамда
қарздорликни вақтида тўлаб бермаган, шундан келиб чиқиб, даъвогар
жавобгарга муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи ҳамда кредит фоиз
қарздорлигини тўлаш тўғрисида талабномалар юборилган.
Аммо, жавобгар томонидан мазкур талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига
6 666 668 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги ҳамда
4 256 935 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 25 ноябрдаги
01/07/978-сонли маълумотномасига кўра, ушбу кун ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлик суммасидан 8 164 560 сўм тўлаб берилганлигини
ва қолган 2 759 043 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги
мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 28 мартдаги
12-сонли кредит шартномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисида
билдирилган фикрлари, шунингдек даъвогар вакили томонидан судга
2025 йил 25 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотномаси ҳамда ишдаги
бошқа хужжатлар билан ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
2 759 043 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлигини ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 759 043 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарздорлик суммасини ва олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал
қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ZU R D-TO IR” оилавий корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат
“BIZNESNI RIVOJL NTIRIS B NK” фойдасига 2 759 043 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“ZU R D-TO IR” оилавий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов