← Назад
Решение #2842315 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 421 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7493-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 25 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“SERENE E LT C RE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасининг жавобгар “Z RBDOR TU
NI TIBBIYOT BIRL S
SI”
ҳисобидан 4 508 700 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини
бажармаганлиги учун 2 254 350 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд
ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия
бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини жалб
қилган ҳолда ва Зарбдор туман прокурори хабардорлигида, тарафлардан
даъвогар вакили – Х.Артиков (2025 йил 23 январдаги 59-сонли ишончномага
асосан), Зомин туман прокурори – Р.Элонов иштирокида, жавобгар ва мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз,
Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, мобиль конференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“SERENE E LT C RE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан
“Z RBDOR TU
NI TIBBIYOT BIRL S
SI” (бундан буён матнда
Жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 13 июлда дори воситаларини
етказиб бериш юзасидан 1158-3-49-ТВ/2023-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар
“Сотувчи” ўз зиммасига етказиб бериш, жавобгар “Харидор” эса олдиндан
тўловни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасида тиббиётда фойдаланиш
учун рухсат этилган дори воситаларини қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2.1-бандида, шартноманинг умумий суммаси
6 441 000 (олти миллион тўрт юз қирқ бир минг) сўмни ташкил қилиши,
2.3-бандида эса жавобгар “Харидор” шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтган
кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида товар умумий суммасининг
30 фоизи миқдорида олдиндан тўловларни амалга оширади, шартнома
суммасининг қолган 70 фоизи ҳисобварақ-фактураси имзолангандан сўнг
5 (беш) банк куни мобайнида ўтказилиши келишилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил
26 июлдаги 383-сонли электрон ҳисоб-фактурасига асосан 6 441 000 сўм
миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан эса
2025 йил 21 июлда 0747201834-сонли тўлов топшириқномасига асосан
1 932 300 сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлигини, қолган
4 508 700 сўм миқдорида маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлигини маълум
қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва
мавжуд қарздорлик бўйича ҳисобварақ-фактураси тасдиқланганлигини маълум
қилган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 508 700 сўм асосий
қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 254 350 сўм пеня ва
олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 13 ноябрь кунига белгиланган.
Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида жавобгар давлат бюджетидан
таъминот олувчи ташкилот бўлганлиги, ундириш сўралган қарздорлик суммаси
тегишли иқтисодиёт ва молия ҳамда ғазначилик бўлимларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларига таъсир қилиши мумкинлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи
шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган,
ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган
қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу
жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида
хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат
сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш,
шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш,
экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан
учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда
ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу
ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг
ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш,
қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик хизмати бошқармасини жалб қилиш ҳолда ва Зарбдор туман
прокурорини хабардор қилиш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни даъво ишини юритишнинг
умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш юзасидан суднинг 2025 йил
13 ноябрдаги ажрими билан 2025 йил 25 ноябрга суд муҳокамасига
тайинланган.
Суднинг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Жиззах вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси жалб қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор
қилинган.
Судга Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
25 ноябрдаги 01-4/950-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга кўра
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасидаги
2023
йил
13
июлдаги
1158-3-49-ТВ/2023-сонли шартномаси 2023 йил 13 июлдаги 1052-сонли қайд
этиш рақами билан Зарбдор тумани Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан
ўтганлигини маълум қилган ҳамда суд мажлисини ўзининг вакили
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили мобиль конференцалоқа режимида
иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан олди-сотди
шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга шартномада кўрсатилган
дори воситаларини етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулотлар учун 1 932 300 сўм миқдорида тўловларни амалга
оширганлигини ва қолган 4 508 700 сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб
берилмаганлигидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 4 508 700 сўм асосий
қарз ва шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 254 350 сўм пеня
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори иштирок этиб, даъвогарнинг
даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Иш ҳужжатларида жавобгар ҳамда низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, мазкур
ажрим нусхаси жавобгар ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари томонидан қабул
қилинган бўлсада, аммо иштирок этмаётганлиги аниқланди.
ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ҳамда низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Зарбдор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили ҳамда Зомин туман
прокурорининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
13 июлда дори воситаларини етказиб бериш юзасидан 1158-3-49-ТВ/2023-сонли
олди-сотди шартномаси тузилганлигини, ушбу шартноманинг 1.1-бандига
асосан даъвогар “Сотувчи” ўз зиммасига етказиб бериш, жавобгар “Харидор”
эса олдиндан тўловни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасида
тиббиётда фойдаланиш учун рухсат этилган дори воситаларини қабул қилиш
мажбуриятини олганлиги аниқланди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида,
шартноманинг умумий суммаси 6 441 000 (олти миллион тўрт юз қирқ бир
минг) сўмни ташкил қилиши, 2.3-бандида эса жавобгар “Харидор” шартнома
ғазначиликда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида
товар умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида олдиндан тўловларни амалга
оширади, шартнома суммасининг қолган 70 фоизи ҳисобварақ-фактураси
имзолангандан сўнг 5 (беш) банк куни мобайнида ўтказилиши келишилганлиги
кўрсатилган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди деб
белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 421-моддаси биринчи қисмида, олди-сотди
шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт
ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи
товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай
муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ
белгиланган муддатда тўлаши лозимлиги кўрсатилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил
26 июлдаги 383-сонли электрон ҳисоб-фактурасига асосан 6 441 000 сўм
миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан эса
2025 йил 21 июлда 0747201834-сонли тўлов топшириқномасига асосан
1 932 300 сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлигини, қолган
4 508 700 сўм миқдорида маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги тақдим
қилинган ҳужжатлар асосида аниқланди.
Шунингдек, жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи
2025 йил 5 сентябрь ҳолатига солиштирма далолатнома тузилганлигини ва
жавобгар томонидан 2025 йил 15 октябрда тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан юридик
мажбуриятларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш
тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф
кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади
ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан
ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари
томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга кириши назарда тутилган.
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
25 ноябрдаги 01-4/950-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга кўра
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасидаги
2023
йил
13
июлдаги
1158-3-49-ТВ/2023-сонли шартномаси 2023 йил 13 июлдаги 1052-сонли қайд
этиш рақами билан Зарбдор тумани Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан
ўтганлигини маълум қилган.
Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан
жавобгар бухгалтерининг уяли алоқа телефон рақамига алоқага
чиқилганлигини, жавобгар бухгалтерининг фикрига кўра, дастлабки тузилган
шартнома бўйича қарздорлик суммасини ўтказиб бериш имкони йўқлигини,
қайта шартнома қилинса тўлаб бериши мумкинлигини, агар бунга эътирози
бўлса, судга ундириб олиш бўйича мурожаат қилиши юзасидан эътирози
йўқлигини маълум қилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорлик суммасини
тўлаб бериши юзасидан 2025 йил 5 сентябрда 739-сонли талабнома
юборганлигини, аммо жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси
оқибатсиз қолдирилганлиги ва қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўлаб
берилмаганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 68-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, тақдим
қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг олди-сотди шартномаси бўйича
қарздорлиги 4 508 700 сўмни ташкил қилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида,
белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун
учун 0,4 фоиз миқдорда пеня тўланиши ва пенянинг умумий суммаси товар
ҳақи тўланмаган миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланганидан
келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 2 254 350 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан ушбу пенянинг ҳисоб-китобини тақдим қилиб, унга
кўра, 4 508 700 сўмлик қарздорлик суммасини 800 кунга кечиктирилганлигини,
ҳар бир кунга 18 034,8*800=14 427 840 сўмни ташкил қилишини, бироқ пеня
миқдорини ҳисоблаш натижасида тўланмаган товарлар миқдорининг
50 фоизидан ошганлиги сабабли пенянинг якуний миқдори 4 508 700 сўмдан
50 фоизидан келиб чиққан ҳолда 2 254 350 сўм ҳисобланганлигини маълум
қилган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни
инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 2 254 350 сўм пеняни
315 609
сўм
миқдорини
қаноатлантириб,
қолган
қисмини
эса
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 508 700 сўм
асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 315 609 сўм
пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм
почта харажати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, қолган
даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Z RBDOR
TU
NI
TIBBIYOT
BIRL S
SI”
ҳисобидан
“SERENE E LT C RE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасининг фойдасига 4 508 700 сўм асосий қарз, шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги учун 315 609 сўм пеня ва олдиндан тўлаб
чиқилган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“Z RBDOR TU
NI TIBBIYOT BIRL S
SI” ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов