← Назад
Решение #2842335 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| зР ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онунинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 25 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Тошпулатов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - "****"
АЖнинг, жавобгар - "****" хусусий корхонаси ҳисобидан 73.764.737,35 сўм
асосий қарз, 8.703.385,10 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили
Р.Қосимов (ишончнома асосида) жавобгар вакили Б.Ахмедов (ишончнома
асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "****" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унга кўра "****" хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 04.01.2023 йилдаги 431427-сонли электр
энергияси етказиб бериш шартномасига асосан 73.764.737,35 сўм асосий қарз,
8.703.385,10 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг бугунги
кундаги қарздорлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиб даъво аризани кўриб
чиқишда ушбу маълумотномани инобатга олишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, мазкур даъво талабидаги
хисобланган қарздорлик асоссизлигини, тўловлар мунтазам равишда тўланиб
келинаётганлигини ва ушбу холатлар даъвогар тарафидан ўтказилган
ўрганишда ҳам ўз исботини топганлигини ҳамда ушбу қарздорликлар асоссиз
эканлигини билдириб даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида
04.01.2023 йилдаги 431427-сонли электр энергияси етказиб бериш
шартномаси тузилган ва мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада
белгиланган товарни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
берилган товарни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
01.10.2025 йил холатига шартномада белгиланган тартибда 73.764.737,35
сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида истъемол
қилинган электр энергия тўловлардан 73.764.737,35 сўм муддати ўтган
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан истеъмол қилинган электр энергияси учун
73.764.737,35 сўм асосий қарз ва 8.703.385,10 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасига кўра, жавобгарга
2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига ҳисобланган 76.684.000 сўм асосий
қарздорлик техник хатолик сабабли сунъий равишда қарздорлик вужудга
келганлиги ҳамда бугунги кун холатига жавобгарнинг электр энергияси
истеъмоли учун тўловлардан 6.085.000 сўм ортиқча пул маблағи мавжудлиги
маълум қилинган.
Мазкур холатда суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан судга тақдим
этган даъво талабини асоссиз деб хисоблайди.
Жавобгарнинг ушбу қарздорлиги даъвогар вакили томонидан судга
тақдим этган маълумотномаси билан ўз исботини топади.
Ваҳоланки, ЎзР ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керакли белгиланган.
Шунингдек даъвогар шартноманинг 3.12-банди асосан жавобгардан
8.703.385,10 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бироқ даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорлик аслида мавжуд
бўлмаганлиги ва жавобгарга асоссиз хисобланганлиги сабабли ушбу асосий
қарзга хисобланган пеня ҳам асосиздир.
Мазкур ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам асоссиз деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга
кўра,
суд,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги қонунинг 9-моддаси
29-бандига кўра иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар —
тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан
хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар,
аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод
этилган.
Бироқ мазкур модданинг иккинчи қисмида Ушбу модда биринчи
қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг
талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат
божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган
миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 1.649.362,45 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўлаб
чиқилган 41.200 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263,
326-моддаларини,
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66,72,107,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "****" АЖ нинг олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта
харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар "****" АЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.649.362,45 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.М.Тошпулатов