Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2507/96222 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GR B NK Ответчик / Подсудимый MY INSUR N E
Source ID 6ca62bf9-9ddc-4f7d-9072-13f0117cceb4 Claim ID PDF Hash d24360d5b47486ff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2507/96222-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидов котиблигида, тарафлар иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг « GR B NK» АТБ манфаатида жавобгар «MY INSUR N E» АЖдан 30 000 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси « GR B NK» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «MY INSUR N E» АЖ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 30 000 000 сўм сўғурта товони ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили илтимсонома тақдим қилиб, илтимосномада даъво аризани қаноатлантиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими тарафларнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими тарафларга почта алоқа хизмати томонидан топширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда — ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса- да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, « GR B NK» АТБ Андижон филиали ва Хабибуллаев Асадбек Араббой ўғли ўртасида 2021 йил 15 апрелда кредит шартномаси имзоланган бўлиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 36 ой муддатга 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида «MY INSUR N E» АЖ суғурта компанияси (суғурталовчи) ва « GR B NK» АТБ Андижон филиали (суғурта қилдирувчи) ўртасида 2021 йил 19 майда 02/83/1/01716-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномаси имзоланган. Мазкур кредит шартномаси бўйича 2021 йил 20 майда 6 416 666 667 сўмлик 02/83/1/01716-сонли жисмоний шахсга ажратиладиган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш полиси тақдим қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, қарз олувчи кредит тани ва унга ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Хабибуллаев Асадбек Араббой ўғлининг банкдан олган кредит муддати кредит шартномасига кўра 2024 йил 10 мартгача қилиб белгиланган. Қарздор томонидан кредит тўловлари тўланмаганлиги сабабли, даъвогар қарздорга нисбатан кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги ариза билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 15 августдаги 2-1701-2204/13132-сонли суд ҳужжатига асосан ариза талаби қаноатлантирилиб, қарздордан даъвогар фойдасига кредит қарздорлиги ундирилган. Бироқ, қарздор Хабибуллаев Асадбек Араббой ўғли томонидан қайтарилмаган ва қарздорга нисбатан « GR B NK» АТБ томонидан барча ундирув чоралари кўрилган бўлсада, қарздорликни ундиришнинг имкони бўлмаган. Даъвогарнинг 2025 йил 30 июлдаги 04/02-314-сонли маълумотномасига асосан қарздор Хабибуллаев Асадбек Араббой ўғлининг « GR B NK» АТБдан қарздорлиги 30 000 000 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг сўғурта ҳодисаси юзага келганлиги сабабли сўғурта товонини тўлаб бериш ҳақидаги мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 30 000 000 сўм сўғурта товони ундиришни сўраган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган бош шартноманинг 5.1-бандида қарздор (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида “суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши ва қардор (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланган муддатда кредит қарзи тўланмаганлигини кутиш даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси юзага келишини билдириши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 11.1-бандида суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ҳақлилиги тушунтирилган. Юқоридагиларга асосан, суд қарз олувчи Хабибуллаев Асадбек Араббой ўғлининг кредит қарзини қайтармаганлигини, кредит қарзини қайтаришнинг охирги санаси ўтганлигини суғурта ҳодисаси дея баҳолайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм сўғурта товони ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 915, 919, 920-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «MY INSUR N E» АЖдан даъвогар « GR B NK» АТБ фойдасига 30 000 000 сўм сўғурта товони ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «MY INSUR N E» АЖдан Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов