← Назад
Решение #2842346 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6347-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси К.Исаков
ва жавобгар раҳбари М.Хамдамходжаев иштирокида, даъвогар «PLUS EG
TERI LS» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар «N TUR L HERBS PH R » масъулияти чекланган жамиятидан
21 200 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«PLUS EG
TERI LS» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «N TUR L HERBS PH R » масъулияти
чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
21 200 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси «PLUS
EG
TERI LS» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб рақами
айланмалари текширилганлиги натижасида жавобгарга молиявий ёрдам
ўтказилганлигини, молиявий ёрдам пуллари тўлиқ қайтарилмаганлигини
таъкидлаб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар жамият олдин
ўзига тегишли бўлганлигини, молиявий ёрдам пулларини даъвогар жамиятдан
жавобгарга ўзи ўтказганлигини, кейинчалик жамиятни бошқа шахсларга сотиб
юборганлигини, ушбу молиявий ёрдам пуллари аслида ўзига тегишли пуллар
эканлигини,
молиявий
ёрдам
кўрсатиш
шартномалари
нусхалари
сақланмаганлигини, одатда молиявий ёрдам пуллари бир йилдан уч йилгача
қайтариш шарти билан берилишини, ушбу пул маблағини даромадга олиб
қўймаганлигини таъкидлаб, суддан кўмаклашишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонун да тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс
(ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, Андижон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги 4-1701-2502/4501-сонли ҳал қилув
қарорига асосан «PLUS EG
TERI LS» масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилятсиз деб топилиб, уни тугатишга доир иш бошланган ва тугатиш
бошқарувчиси этиб К.Исаков тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси даъвогарнинг фаолиятини ўрганиши натижасида
2019-2020 йиллардаги молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаларига асосан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига 77 850 000 сўм миқдорида пул маблағлари
утказилганлиги, кўрсатилган молиявий ёрдамнинг 56 650 000 сўми даъвогарнинг
ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, қолган 21 200 000 сўм кўрсатилган молиявий
ёрдам пуллари даъвогарга қайтарилмаганлигини аниқлаган.
Даъвогарнинг қайтарилмаган молиявий ёрдам пулларини қайтариш
тўғрисидаги талабномаси жавоьбгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 21 200 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлаши, бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши белгиланган.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам пуллари қайтариш шарти
билан ўтказилганлиги, кўрсатилган молиявий ёрдам пулларининг 21 200 000 сўм
қисми жавобгарга қайтарилмаганлиги “Ипак йўли” АИТ банк Андижон
филиалининг 2025 йил 31 октябрдаги маълумотидан ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларидан ўз тасдиғиги топди.
ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса,
қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 735-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «N TUR L HERBS PH R » масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «PLUS
EG
TERI LS» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 21 200 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «N TUR L HERBS PH R » масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 424 000сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция
шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов