Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2501/10472 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 37663f14-cdca-46dd-9a73-9cdbfc59411a Claim ID PDF Hash a8058ffb5101a1af... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили ******* ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар *****нинг жавобгар *****дан 26 699 781 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ***** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *****дан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 26 699 781 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** ва ***** ўртасида 2023 йил 19 декабрда № 886331-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг 01.10.2025 йил ҳолатига 26 699 781 сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ даъвогарнинг 25.11.2025 йилдаги № 814-сонли маълумотномасида, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик қисман тўланганлиги маълум қилинганлиги сабабли, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 699 781 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. *****дан ***** фойдасига 20 699 781 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. *****дан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 4-2203-2501/10472-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили А.Матякубов (08.09.2025 йилдаги №1527-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар *****нинг жавобгар *****дан 26 699 781 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. *****дан ***** фойдасига 20 699 781 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. *****дан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** Суд мажлиси баённомаси Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь 4-2203-2501/10472-сонли иш Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили А.Матякубов (08.09.2025 йилдаги №1527-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар *****нинг жавобгар *****дан 26 699 781 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Раислик қилувчи иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга келган - келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисига келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинган– қилинмаганлигини ҳамда уларнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди. Суд мажлиси котиби, бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмаётганликлари ҳақида раислик қилувчига ахборот берди. Суд, жойида маслаҳат қилиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ажрим қилди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништириб, уларга арзлар бор-йўқлигини сўради. Арзлар билдирилмади. Суд мажлиси тарафларнинг розилиги билан давлат тилида олиб борилмоқда. Раислик қилувчи тарафларнинг ваколатини текшириб, уларга Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси42-моддасида белгиланган ёки назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёни бошлашдан олдин тарафларда ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар келиб тушмади. Суд, далилларни текширишга ўтди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, тарафларда ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара учун сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиш учун маслаҳатда қолди. Бироздан кейин суд маслаҳатдан чиқиб, тарафлар вакилларини суд залига таклиф этиб, раислик қилувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ҳулоса қисмини ўқиб эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр мулохазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қароридан норози томон шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи: ***** Суд мажлиси котиби: У.Зарипов