Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/14174 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1fed714f-c8b7-48f8-bf5f-a6bcb59d022f Claim ID PDF Hash 3b32141fd4e308a7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14174-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун даъвогар **********нинг жавобгар «**********» мактабгача таълим муассасасидан 3 577 213 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: ********** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ********** (даъвогар) ва «**********» мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан даъвогар томонидан қурилиш объектларида қурилиш ишларини олиб борилши юзасидан белгиланган тартибда давлат назорати ишлари олиб борилганлиги учун тўланмаган 3 577 213 сўмни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, жавобгар 2023 йил 18 август куни 93898334-сонли аризага асосан қиймати 3 288 606 532 сўмлик, Ш.Рашидов тумани, Гандумтош МФЙ ҳудудида 100 ўринли нодалат мактабгача таълим муассаси биносини қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий инспекцияга хабарнома юборган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан (ҚҚСсиз) буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори 5-иловаси 20-бандида асосан ариза келиб тушгандан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобгар қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини шахарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириш ҳамда назорат функцияларини бажариши учун 0,2% миқдорида, яъни 3 577 213 сўм тўловни даъвогарга ўтказиб бермаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунинг учун, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан тўланмаган қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгар ушбу қарзни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки қарзларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгардан 3 577 213 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 577 213 сўм қарзни ундиришни ҳамда суд харажатларини хам тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» мактабгача таълим муассасасидан даъвогар ********** фойдасига 3 577 213 сўм қарз ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой мобайнида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов