Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2501/10474 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d0d466f9-7090-467b-a82c-8a4599ea1dc7 Claim ID PDF Hash 21afc3c27d588a1c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 60 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш Судья: ****** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси ****** раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили ******* ишончнома асосида), жавобгар ****** даъвогар ******нинг жавобгар ******дан 14 613 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******дан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 14 613 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштироқ қилган даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштироқ қилган жавобгар вакили тушунтириш бериб, пеняни қамайтириб беришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасига кўра, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ****** ва ****** ўртасида 2023 йилда №302373-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг 2023 йил январ декабрь ойлари учун 35 400 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Бироқ жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўланиб, унга нисбатан хисобланган 16 613 200 сўм пеня вужудга келган ва жавобгар томонидан 1 600 000 сўм пеня қисман қопланиши натижасида 14 613 200 сўм пеня қарздорлик бунгунги кунга қадар бартараф қиланмаган. Шу сабабли, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.12-бандига асосан 14 613 200 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришларни инобатга олиб ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 2 045 848 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 045 848 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ******дан ****** фойдасига 2 045 848 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ******дан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******