Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/20387 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3421e24-201a-45d0-8e15-c9375965cef6 Claim ID PDF Hash 34e65c7d4e1222a7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/20387-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААААААААА манфаатида жавобгар ББББББББББ ҳисобидан 8 319 074 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари Н.Каримовнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 5 июнда 162-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар транспортда юк ташиш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 8 319 074 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юбритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 8 319 074 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга транспорт хизмати кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизмат учун ҳақни жавобгар бугунги кунга қадар тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриш сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ҳамда жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 июнда 162-сонли автомобиль траснпортида бошоқли дон ташиш тўғрисида шартнома тузилган. ФК 711-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 4 августдаги 53-сонли, 11 августдаги 224-сонли ҳисобварақфактуралар орқали 8 319 074 сўмлик хизмат кўрсатилган. Ўзаро тузилган шартноманинг 1.1-бандида жавобгар кўрсатилган хизмат учун ҳақни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган ва 8 319 074 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 7 октябрдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 8 319 074 сўмни ташкил этганлиги даъвогар раҳбарининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, юк жўнатиш авто-улов ҳисоблари, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 319 074 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 8 319 074 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров