← Назад
Решение #2842398 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19937-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар ААААААААААА манфаатида жавобгар БББББББББ ҳисобидан 4 652
148,50 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 5 июнда 104-сонли шартнома тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар транспортда юк ташиш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун
унинг даъвогар олдида 4 652 148,50 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 652 148,50 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиш 2025 йил 25 ноябрь куни соат 09:40 га тайинланган ҳамда жавобгарга
ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан
ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи
тушунтирилган. Бироқ жавобгар даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 июнда
104-сонли автомобиль траснпортида бошоқли дон ташиш тўғрисида шартнома
тузилган.
ФК 711-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юк ташиш шартномаси бўйича
юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган
манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига)
топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 9 августдаги 177-сонли, 11 августдаги 235-сонли ҳисобварақфактуралар орқали 4 652 148,50 сўмлик хизмат кўрсатилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 1.1-бандида жавобгар кўрсатилган хизмат учун
ҳақни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган ва 4 652 148,50 сўм қарздорликка
йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 7 октябрдаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 4 652 148,50 сўмни ташкил этганлиги
ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, юк жўнатиш авто-улов ҳисоблари,
ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
боис суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 652 148,50 сўм қарздорлик, 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААААА фойдасига 4 652
148,50 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида
шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Умаров