Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/14165 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 26a7cbe0-e43f-4f0b-8553-bb3d44a6ed3a Claim ID PDF Hash 650003b643543c04... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14165-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.С.Асатов 2025 йил 25 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар **********нинг, жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан 17 077 421 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар **********нинг вакили фффффффффф (2025 йил 24 ноябрдаги 27-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «**********» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2023 йил 23 декабр кунидаги аризасига асосан қиймати 18 113 710 332 сўмлик Жиззах шахар, Кимёгар МФЙ, Тўқимачилар кўчаси ҳудудида хусусий клиника, мехмонхона ва офис сифатида биринчи қавати чакана ва маиший хизмат кўрсатиш биноларини ва 2023 йил 14 сентябр куни қиймати 19 170 642 511 сўмлик Жиззах шахар, Кимёгар МФЙ, Саъдик кўчасида 7 қаватли турар-жой биносини қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали ********** (матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади)га хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобагр томонидан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 17 077 421 сўм қарзни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, жавобгар ажратма қарзини суд мухокамасига қадар тўлиқ тўлаб берганлигини билдириб, жавобгардан тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили қарзларни тўлиқ тўлаб берганликларини маълум қилиб, суд харажатларини ундирмасликни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарнинг 2023 йил 23 декабр кунидаги аризасига асосан қиймати 18 113 710 332 сўмлик Жиззах шахар, Кимёгар МФЙ, Тўқимачилар кўчаси ҳудудида хусусий клиника, мехмонхона ва офис сифатида биринчи қавати чакана ва маиший хизмат кўрсатиш биноларини ва 2023 йил 14 сентябр куни қиймати 19 170 642 511 сўмлик Жиззах шахар, Кимёгар МФЙ, Саъдий кўчасида 7 қаватли турар-жой биносини қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали дъвогарга хабарнома юборилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогар қурилиш объектида қурилиш-молнтаж ишларининг шахарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириши ва назорат функцияларини бжарганлиги учун 0,2 фоиз миқдорида, яъни биринчи объект бўйича 36 227 421 сўм тўлов ҳисобланган бўлиб, ушбу тўловнинг 24 100 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган қисми тўлаб берилмаган. Иккинчи обеъкт бўйича 0,2 фоизи 38 341 285 сўм хисобланиб, шунинг 33 391 285 сўм қисми тўлаб берилиб, 4 950 000 сўм қисми тўланмаган жами тўланмаган сумма 17 077 421 сўмни ташкил этган. Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим бўлган тўлови миқдори 17 077 421 сўмни ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади. Бироқ, суд муҳокамасига қадар жавобгар 2025 йил октябр ва охирги тўлови 2025 йил 3 ноябрда ушбу ажратмаларни тўлиқ тўлаб берган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга мувофиқ, даъво аризасидаги унудирш сўралган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги боис, мазкур талаб қаноатлантирилиши рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабига мувофиқ, қарздорлик судга даъво аризаси киритилгандан кейин (даъво аризаси 2025 йил 28 октябрда берилган) бартараф этилганлиги боис, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ********** фойдасига ихтиёрий равишда тўланган 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов