Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8787 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение H k ml r rbitr ji Muh k m si Ответчик / Подсудимый B rbi ish
Source ID 4bfb7bdb-4f58-4f08-a699-d71cfc33df3f Claim ID PDF Hash 7df95f9f3b6a3cea... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 618 символов
4-1901-2504/8787-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Р.Ураковнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “H k ml r rbitr ji Muh k m si” масъулияти чекланган жамиятини манфаатида жавобгар “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “H k ml r rbitr ji Muh k m si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 24606820 сўм ҳакамлик йиғимини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, жавобгар ҳакамлик йиғимини тўлашга рози бўлганлигини, суд қарорини олганлигини маълум қилиб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида 2022 йил 13 апрелда гувоҳнома берилган. Ҳакамлик суди 2025 йил 26 сентябрь куни “Туронбанк” АТБ ва “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12382180 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Шунингдек, ҳакамлик суди 2025 йил 26 сентябрь куни “Туронбанк” АТБ ва “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги яна бир ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12224640 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Ушбу ҳал қилув қарорлари қабул қилинган пайтдан кучга кириши кўрсатилган, улар бўйича низолашилмаган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу йиғимлар тўлаб берилмасдан келган. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин. Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини асосли ҳисоблаб, даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 24606820 сўм ҳакамлик йиғимини, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «H k ml r rbitr ji Muh k m si» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24606820 сўм ҳакамлик йиғими, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. “B rbi ish ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 492137 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов