Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1736 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 439dbb6b-4597-4359-884c-08a5f1a60ffa Claim ID PDF Hash afa94764c296c479... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 107 code_article
тисодий Процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1736-сонли иш ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 25 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Жалақудуқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар- “ srur din shul si” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар- “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятидан 542 812 000 сўм пахта хом ашёси маҳсулот ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, кенгаш вакили- Я.Абдурашидова (2025 йил 24 ноябрдаги №103/4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакилиМ.Ашуров(2025 йил 25 ноябрдаги №81-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Жалақудуқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “кенгаш” деб юритилади) “ srur din shul si” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 542 812 000 сўм пахта хом ашёси маҳсулот ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида– жавобгар томонидан пахта хом-ашёсидан бўлган қарздорликни тўламай келганлиги сабабли судга даъво ариза киритганлигини, жавобгар қисман тўловларни амалга оширганлигини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида, жавобгар ўз кўрсатмасида - даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, қарздорликларнинг кўп қисми тўлаб берилганлигини, бундан ташқари жавобгарга нисбатан 2025 йил 18 июлда тўловга қобилиятсизликка оид иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилганлиги сабабли, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 2025 йил 7 февралда тузилган №23899-сонли шартномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 542 812 000 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланган. Шу сабабли кенгаш даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 20 октябрь кунги ажрими билан иқтисодий иши юритувига қабул қилинган. Аниқланишича, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги 4-1706-2501/402-сонли иши юзасидан чиқарилган ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили қўлланилган бўлиб, муваққат бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Давлатов Шокиржон Шаробидинович тайинланган ва суд бошқарувчиси томонидан кузатув ишлари амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 11-бандининг иккинчи, учунчи ва тўртинчи қисмларига кўра, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Баён этилганларга кўра суд, “ l` rt ks” МЧЖга Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги 4-1706-2501/402-сонли иқтисодий иши юзасидан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилганлиги боис иқтисодий иш, жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим деб ҳисоблаб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди, деб белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни ва олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Жалақудуқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар- “ srur din shul si” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар- “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятидан 542 812 000 сўм пахта хом ашёси маҳсулот ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар- “ srur din shul si” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар- “ srur din shul si” фермер хўжалигига нисбатан ўз талабларини қондириш мақсадида суд тугатиш бошқарувчисига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келириши) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев