← Назад
Решение #2842414 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20498-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили
Д.Каримов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар вакиллари иштирок
этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона туман Фермерлар кенгашининг
«ААААААААААА»
фермер
хўжалиги
манфаатида
жавобгар
–
«ААААААААААА АЖга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
“III-Ҳисоб-китоб қилиш тартиби” бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва
жавобгар зиммасига шартноманинг шу бўлимини Вазирлар Маҳкамасининг
320-сонли қарори ва иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона туман Фермерлар кенгаши «ААААААААААА» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар – «ААААААААААА АЖга нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг “III-Ҳисобкитоб қилиш тартиби” бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгар
зиммасига шартноманинг шу бўлимини Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли
қарори ва иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, ишга
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги боис даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогарлар Фарғона туман Фермерлар кенгаши ва
«ААААААААААА» фермер хўжалигидан вакиллар иштирок этмади. Улар суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан
қолдиради.
ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, даъвогар давлат божидан озод бўлганлиги боис иш бўйича давлат
божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
Иқтисодий
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Фарғона туман Фермерлар кенгаши томонидандан тўланган
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест)
беришга ҳақли.
Судья:
Х.Жамолиддинов