← Назад
Решение #2842416 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК | 539 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| бунда ФК | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| бандида ФК | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 113 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19610-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААнинг
жавобгар БББББББ ҳисобидан жами 6 763 216,18 сўм ундириш, шартномани бекор
қилиш ҳамда жавобгарга мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов,
даъвогар вакили Б.Ахмедов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), БББББББ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ва “N m ng n k ‘ h t hilikk i tis sl shg n d vl t
‘rm n
‘j ligi” давлат муассасаси (бундан буён матнда балансда сақловчи деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 2 августда 141925225612-сонли ижара шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Янги Наманган тумани, Марғилон МФЙ
манзилида жойлашган балансда сақловчи маъмурий биносининг 232,83 кв.метр
майдони (бундан буён матнда ижара объекти деб юритилади)ни ижарага бериш,
жавобгар эса ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар ижара ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги оқибатида унинг
даъвогар олдида 6 127 813,13 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси
оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 6 127 813,13 сўм асосий қарз, 635 403,05 сўм пеня ундиришни,
жавобгар билан тузилган ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгарга ижара
объектини 5 кунлик муддат ичида балансда сақловчига бўшатиб бериб, далолатнома
асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шартнома бўйича ижара
объекти жавобгарга далолатнома асосида топширилганлигини, жавобгар даъво
аризаси судга киритилганидан сўнг ижара тўловларини қисман тўлаганлигини,
бугунги кунда унинг асосий қарзи 4 048 649,95 сўмни ташкил этаётганлигини маълум
қилиб, даъво талабларининг шартномани бекор қилиш қисмини кўрмасдан
қолдиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи прокурор даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган балансда сақловчи суд
мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
ва балансда сақловчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишда иштирок этувчи прокурор
фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, шартномаларнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаган ҳолда жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарзни
ундиришни, жавобгарга ижара объектини балансда сақловчига қайтариб топшириш
мажбуриятини лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга ижара объекти 2021 йил 4 январдан 2024 йил 31 декабргача муддатга
ижарага берилган ҳамда ижара объекти тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган.
Кейинчалик, 2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартномага қўшимча
сифатида даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2025 йил 2 августда
141925225612-сонли қўшимча шартнома (келишув) тузилган.
Қўшимча шартнома (келишув)нинг 2.3-бандида қўшимча шартнома (келишув)
2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартноманинг ажралмас таркибий қисми
ҳисобланиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартноманинг
4.1-бандида ижара ҳақи ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши
белгиланган.
Жавобгар ижара ҳақини шартномада белгиланган муддатда ҳамда миқдорда
тўлиқ тўламаган ва 2025 йил 24 октябрь ҳолатига 6 127 813,13 сўм қарздорликка йўл
қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 10 октябрдаги
135487-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
Ўзаро 2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартномага кўра ижара объекти
жавобгарга 3 йилу 11 ой муддатга ижарага берилган.
Давлат мулки шартнома тузилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан
тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади) асосида ижарага берилган.
Низомнинг 21-бандида кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга
ижарага берилганда давлат мулкининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилиши кераклиги белгиланган.
ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асосан кўчмас мулк ижараси
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФК 574-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир йилдан кам бўлмаган
муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15-моддасининг биринчи қисмига биноан
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказиш бўйича органдир.
Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил
17 ноябрдаги 9079-сонли хатига мувофиқ тарафлар ўртасида 2021 йил 25 мартда
тузилган 440-сонли шартнома ҳамда 2025 йил 2 августда тузилган 141925225612сонли қўшимча шартнома (келишув) шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар
томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрдаги
234-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 4-бандининг
иккинчи хатбошисида судлар ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас
мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига
эътибор қаратишлари лозимлиги, тўртинчи хатбошисида кўчмас мулк ижараси
шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг
112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бунда ФКнинг
114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари
қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Юқорида баён этилганларга асосланиб суд тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли уни ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим деб ҳисоблайди.
Шу боис суд даъво талабларининг 6 127 813,13 сўм асосий қарз ундириш,
жавобгар билан тузилган ижара шартномасини бекор қилиш, жавобгарга ижара
объектини 5 кунлик муддат ичида балансда сақловчига бўшатиб бериб, далолатнома
асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклаш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Пленум қарорининг 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва
тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб
беришга мажбурлиги, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда
ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шартлиги,
бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг
миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-бандида агар қонунчилик
талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши
ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал
шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли
битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги, 7-бандининг иккинчи хатбошисида
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар
қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкинлиги, шу билан бирга, суд ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан
ҳам қўллашга ҳақли эканлиги, 24-бандида ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига
асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш
мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги,
бунда олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг
ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан
фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича
аниқланишини судлар инобатга олишлари лозимлиги, мол-мулкни натура шаклида
қайтаришда судлар назарда тутишлари лозимки, мол-мулкни яхшиланиши учун
қилинган харажатларнинг компенсацияси юзасидан талаб, у низоли характерга эга
бўлганлиги сабабли, суд томонидан алоҳида иш доирасида кўриб чиқилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 31-бандига кўра шартнома
тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий
жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш
лозим бўлади.
Жавобгарнинг бугунги кундаги ижара объектидан фойдаланганлик қиймати
4 048 649,95 сўмни ташкил этганлиги, ижара объекти жавобгарга топширилганлиги,
жавобгар ижара объектидан ўтган давр давомида амалда фойдаланиб келганлиги
ишдаги шартномалар, далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Шу боис қайд этилган Пленум қарорларида берилган тушунтиришларга
асосланган ҳолда суд битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, ижара
объектини балансда сақловчига қайтаришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
4 048 649,95 сўм миқдорида ижара объектидан фойдаланганлик қийматини
ундиришни, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим бўлганлиги учун даъвонинг жавобгардан 635 403,05 сўм пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Даъвогар судга жавобгардан жами 6 763 216,18 сўм ундиришни, жавобгар
билан тузилган ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгарга ижара объектини
балансда сақловчига далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби мулкий
хусусиятга эга бўлганлиги учун бундай даъво талаби бўйича “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи
ставкаларининг миқдорларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда, даъвонинг шартномани бекор қилиш ҳамда ижара объектини
балансда сақловчига далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги талаби номулкий хусусиятга эга бўлиб, бундай даъво талаби бўйича
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Даъво талабларининг мулкий хусусиятга эга қисми учун 412 000 сўм, даъво
талабларининг номулкий хусусиятга эга қисми учун 8 240 000 сўм, яъни иш бўйича
ундириладиган давлат божининг жами миқдори (412 000+8 240 000) 8 652 000 сўмни
ташкил этади.
ИПКнинг 113-моддасига асосан давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни
тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат
божини қайтариш тартиби қонунда белгиланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий
органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш
учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Баён этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогар давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги учун даъво талабларининг шартномани бекор қилиш қисмини
қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
даъво талабларининг жами 6 763 216,18 сўм ундириш, жавобгарга ижара объектини
балансда сақловчига далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклаш
қисми бўйича эса даъво аризаси судга киритилишига жавобгар сабабчи бўлганлиги
учун унинг ҳисобидан республика бюджетига 4 532 000 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180, 184 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 440-сонли шартноманинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, жавобгар БББББББ ҳисобидан даъвогар
АААААААА фойдасига 4 048 649,95 сўм миқдорида ижара объектидан
фойдаланганлик қиймати, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин ҳамда жавобгар
БББББББ зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 5 кун муддатда
Янги Наманган тумани, Марғилон МФЙ манзилида жойлашган маъмурий бинонинг
232,83 кв.метр майдонни “N m ng n k ‘ h t hilikk i tis sl shg n d vl t ‘rm n
‘j ligi” давлат муассасасига далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар БББББББ ҳисобидан республика бюджетига 4 532 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров