Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/8348 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e48f3c7a-a396-4437-b383-cfcf51eaaca9 Claim ID PDF Hash 02363485572bb374... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
даъво аризаси 107-моддаси даъво аризаси 107 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
айъати ИПК 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2023 йил 25 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ****нинг котибалигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 26 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар **** томонидан берилган кассация шикоятини вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, **** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 64.770.000 сўм асосий қарз ва 16.896.300 сўм пеня, ҳуқуқини тиклаш учун вакилга тўланган 6.477.000 сўм пул ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда даъвогар судгача низони ҳал қилиш тўғрисида талабнома юборилмаганлиги сабабли, даъво аризаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилиши кераклигини кўрсатиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризани кўрмасдан қолдириш сўралган. Суд муҳокамасининг жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 294-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 1 Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 4 апрель куни 500,0 кв.метрдан иборат ер участкасини ижарага бериш тўғрисида 3/04-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижара ҳақи ҳар бир кв.метр учун ойига ҚҚС сиз 26.500 сўм, ойига 13.250.000 сўмга келишилган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, жавобгар ижара ҳақини ҳар ойнинг 25-санасида тўлаш мажбуриятини олган. Кейинчалик 2025 йил 22 июлда тарафлар ўртасида ушбу шартноманинг 1.1-бандига ўзгартириш киритиш юзасидан 2-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра ижара ҳақи ҚҚС билан 29.680 сўмга келишилган. Аммо, жавобгар томонидан 2025 йил 20 август ҳолатига ижара тўловидан юзага келган 64.770.000 сўм қарздорлик белгиланган муддатларда тўланмаган. Натижада мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар юқоридаги талаблар билан судга мурожаат қилган. Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 64.770.000 сўмлик ижара тўловлари ҳисобланганлиги бўйича ҳисобварақ-фактуралар юборилган ва жавобгар томонидан тасдиқланган. Юқорида келтирилган ҳолатлардан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдида 64.770.000 сўм қарздорлиги мавжуд. Шу сабабли, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олиниб, даъво талабининг жавобгардан 64.770.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан 16.896.300 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги 2 учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, жавобгар асосий тўлов суммасини ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,1% миқдорида пеня тўлашни ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-банди кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФК 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бироқ, жавобгар ўзининг мулкий ва молиявий ҳолатини тасдиқловчи далилларни тақдим қилмади. Шу сабабдан, биринчи инстанция суди даъво талабининг 16.896.300 сўм пеня ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан 6.477.000 сўм зарар ундиришни сўраган. ФК 14-моддасига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Бинобарин, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар 3 сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар жавобгардан 64.770.000 сўм асосий қарз, 16.896.300 сўм пеня ундириш бўйича *** ўртасида 2025 йил 18 август куни юридик ёрдам тўғрисида 1-сонли шартнома тузилган ва ушбу шартномага асосан 2025 йил 19 август кунги 430-сонли тўлов топшириқномаси билан 6.477.400 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6.477.400 сўм зарар суммасини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган, яъни даъвогар судгача низони ҳал қилиш тўғрисида талабнома юборилмаганлиги сабабли, даъво аризаси 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилиши кераклиги тўғрисидаги важларини инобатга олмасликни лозим топади. Чунки, мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиниши назарда тутилмаган. ИПК 302-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгар кассация шикояти берганда 881.433 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 297, 299-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 26 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар ****нинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 4 Давлат божи ҳамда почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин ва **** зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга кирган. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 5