Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7534 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение APE INSURAN E Ответчик / Подсудимый
Source ID 5e4aba39-4a16-4d0e-8e4d-f719b73a9b26 Claim ID PDF Hash fd49aa5f3f56d4b7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
Ушбу кодекснинг 1001-моддаси Ушбу кодекс 1001 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7534-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар «APE INSURAN E» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H»дан 18 953 661,36 сўм миқдордаги қарздорликни суброгация тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг даъвогар «APE INSURAN E» акциядорлик жамияти (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H» (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади)дан 18 953 661,36 сўм миқдордаги қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва даъвогар «APE INSURAN E» акциядорлик жамияти ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата, даъвогар ва жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд, ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш бўйича даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, АТБ «KAPI ALBANK» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H» ўртасида 2024 йил 7 августдаги кредит шартномаси асосида жавобгарга 133 920 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. 2 «APE INSURAN E» акциядорлик жамияти (суғурталовчи), АТБ «KAPI ALBANK» (суғурта қилдирувчи) ҳамда ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H» (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 7 августда 0902/14691/1/2430788-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта шартномаси тузилган. АТБ «KAPI ALBANK»нинг мурожаатига асосан, жавобгар ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H» томонидан 2024 йил 7 августдаги 173/1157/М5А-сонли кредит шартномасига асосан кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 30 июнь кунидаги 762-сонли тўлов топшириқномаси билан 18 953 661,36 сўм суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағари қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ушбу кодекснинг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. 3 Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18 953 661,36 сўм миқдордаги қарздорликни суброгация тартибида ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ «SHARIPOV AZIZBEK NORQULOVI H» ҳисобидан: даъвогар «APE INSURAN E» акциядорлик жамияти фойдасига 18 953 661,36 сўм миқдордаги қарздорлик суброгация тартибида, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; 4 Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов