← Назад
Решение #2842431 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | 2 | law | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5047-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 25 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов, даъвогар
“Ххх” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
4.046.922 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида “Юридик шахслар учун электр
таъминоти” тузилган шартномага кўра, даъвогар электр-энергияси етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Ушбу шартномага асосан даъво аризасида кўрсатилган электрэнергияси бўйича қарздорлик ўзаро тузилган ҳисоб-фактура ҳамда
солиштирма-далолатнома билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда
истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек
ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра, жавобгар томонидан 470.000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги билдирилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.576.922 сўм муддати ўтган асосий
қарзи, 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 468моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179,
186, 192 2032, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ххх”
акциядорлик жамияти фойдасига 3.576.922 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов