← Назад
Решение #2842435 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9380-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 25 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Қодиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар “***********” МЧЖнинг
жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан 230.880.000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Ф.Алижонов (суд тугатиш бошқарувчиси), (жавобгар иштирокисиз)
иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “***********” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***********” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 230.880.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар “***********” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилган ва суд
тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Алижонов тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
тугатиш жараёнида кафиллик шартномаси ва Қарши туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарорига асосан АТ “Алоқабанк” Қашқадарё филиали
кредиторлар реестрига киритилганлиги, ушбу кредиторлар реестри асосида
банк ҳисобига “***********” МЧЖнинг кредит қарздорлиги учун 230 880 000
сўм тўлаб берилганлиги таъкидланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил
21 октябрь кунидаги СБ-132-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 295-моддасига мувофиқ мажбуриятни бажарган кафилга
кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи
сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини
қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга
тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати
билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблаб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши керак
эканлиги қайд этилган.
Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 230 880 000 сўм
қарздорлик ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини, Республика
бюджетига 4 617 600 сўм давлат божи, Олий суд депозитига
видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 295моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 112-113, 118,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан:
даъвогар “***********” МЧЖ фойдасига 230 880 000 сўм қарздорлик ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4 617 600сўм давлат божи;
Олий суд депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров