← Назад
Решение #2842437 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9126-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юлдашев, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “Sh r Sh r Plus
E” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Sh r Sh r Plus E” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан 4.800.000 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада,
эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2024 йил 28 мартда 192-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига асосан даъвогар жавобгарга умумий овқатланиш фаолиятини
ривожлантириш мақсадида маиший техника ва чинни буюмлар сотиб олиш учун
йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан, 84 ой муддатга, шундан 24 ойлик
имтиёзли давр билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ
ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 октябрь куни
ҳолатида 4.800.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
2
Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони
бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.800.000 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари,
банк айланма маълумотлари, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги
кредит фоиз қарзи тўланмаган.
Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 4.800.000 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 20342035-моддаларини қўллаб, суд
Қ Р Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Sh r Sh r Plus E” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 4.800.000 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Sh r Sh r Plus E” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Юлдашев